ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ

ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИмеҳнат муҳофазаси бўлимларидан бири; и. ч. даги жараёнларда вужудга келадиган хавфли омилларнинг ишловчиларга зарарли таъсири олдини олишга дойр ташкилий ва техник тадбирлар қамда воситалар мажмуи. Уларни яратиш ва и. ч. да қўллаш ишлари белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрийтехник ҳужжатлар (стандартлар, қоидалар, меъёрлар, инструкциялар) асосида амалга оширилади. Ташкилий тадбирлар: ишчиларга хавфсиз ва зарарсиз иш усуллари тўғрисида йўлйўриқлар бериш, и. ч. санитарияси ва меҳнат гигиенаси асосларини ўргатиш; меҳнат қилиш ва дам олиш қонунқоидаларини ишлаб чиқиш ва и. ч. га татбиқ қилиш.

Техник тадбирлар маълум меъёрлар ва қоидаларга асосланади. Бунда инсоннинг руҳий, анатомик, физиологик хусусиятлари ҳисобга олинади. Мас, машинанинг бошқариш органларини инсон учун қулай ерга жойлаштириш, иш вақтида зарарли чанг, газ чиқмаслигини таъминлаш зарур, хавфли таъсирлардан ҳимоя қилиш учун тўсиқлар қилинади, огоҳлантирувчи белгилар ва плакатлар осиб қўйилади. Кўпинча ишлаётган машиналарнинг узеллари билан боғлиқ қурилмалар (электрон қурилмалар, фотоэлемент, автоматик сақлагич) дан фойдаланилади. Буларга сақлагич клапанлари, включателлар, эрувчан сақдагичлар, штифтлар ва б. киради. Хавфли, зарарли ишларни бажаришда жараёнларни узокдан туриб бошқариш усули яхши самара беради. Ҳимоя қилишда сигнализацшдан фойдаланилади. Жиҳозларни юргизиб юборишдан олдин уларнинг иши текширилади ҳамда синалади. Жуда хавфли жиҳозлар (босим остида ишлайдиган идишлар, юк кўтариш машиналари) давлат инспекцияси назорати остида бўлади, намлик, тра, ҳавонинг тозалиги, шовқинлар, нурланиш таъсири ва б. доимо назорат қилинади. И. ч. нинг муайян соҳаларида ишлайдиган кишилар қоидаларга мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари (кийимбош, пойабзал, эҳтиёт белбоғи, кўзойнак ва б.)дан фойдаланади. Хар бир корхонада Хавфсизлик техникаси учун маъмурият жавобгар ҳисобланади.

Ўзбекистонда Хавфсизлик техникаси нуқтаи назаридан энг хавфли ва маъсулиятли корхоналар — пахтани дастлабки ишлаш заводлари, тўқимачилик корхоналари, тери ошлаш корхоналари ва б. ҳисобланади, чунки бу корхоналарда пресслар ишлатилади, зарарли чанг ва газлар ажралади ва б. Шу туфайли меҳнат хавфсизлиги стандартларига қатъий амал қилиш талаб қилинади. Хавфсизлик техникаси техника тараққиёти, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва комплекс механизациялаш билан узвий боғлиқ бўлади.

Loading...