ХАЙБАРТЕПА

ХАЙБАРТЕПАўрта аср шаҳар харобаси (9 — 10-а. лар). Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Аброн қишлоғи четида, Шуллуктепарян 14 км масофада жойлашган. X. харобалари 1 км узунликка чўзилган бўлиб, ўрта қисмида эни 400 м ни ташкил қилган. Ўрта асрларда X. ўрнида Афурон қишлоғи бўлган. Хайбартепанинг мустаҳкамланган марказий қисмида бал. 11 м ли қалъа жойлашган. Бу ердан 9—10а. ларда қазилган 10 дан ортиқ қудуқ топилган, уларнинг айримларидан ҳозир ҳам фойдаланилади. Хайбартепада ҳаёт мўғуллар истилосидан сўнг ҳам давом этган.

Prev Article

ХАЗИНАЧИ

Next Article

ХАЙИТҚОРА