ХАЙД

ХАЙД Томас (16361703) инглиз шарқшуноси ва таржимони. Оксфорд университетининг проф. Бодлеян кутубхонасининг илмий назоратчиси. Улуғбекнинг юлдузлар жадвалини учта форсча қўлёзма бўйича текшириб, «Жайхуннинг ҳар икки томонининг қудратли ҳокими улуғ Амир Темур набираси Улуғбекнинг кузатишлари бўйича қўзғалмас юлдузларнинг узунлик ва кенгликлар жадвали» номи билан 1665 й. 1 марта форс ва лотин тилларида нашр эттирган. Бу эса Европа олимларига Улуғбек расадхонаси фаолиятини ўрганишлари учун асосий манба бўлди.

Loading...