ХАЙФО

ХАЙФО — Исроилдаги шаҳар. Ахрлиси 214,9 минг киши (2003). Транспорт йўллари чорраҳаси. Мамлакатнинг Урта денгиз бўйидаги муҳим порти. ТельАвив ва Эйлатдан нефть қувурлари ўтказилган. Металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, ойнашиша, цемент, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Тайёр кисмлардан автомобиль йиғилади. Музейлар бор. Салибчилар қалъаси қолдиқлари сақланган.

Loading...