ХАЙФОН — Вьетнамдаги шаҳар. Атрофидаги ҳудудлар билан марказга бўйсунувчи махсус маъмурий бирликни ташкил этади. Аҳолиси 784 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўллари чорраҳаси. Хонгха дарёси дельтасининг шим. даги йирик денгиз порти. Мамлакатнинг мухим саноат маркази. Цемент, ойнашиша, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари, кемасозлик, кема ва автомобилларни таъмирлаш ҳамда бошқа корхоналари мавжуд. Анъанавий ҳунармандчилик ривожланган. Балиқ овлаш маркази. Шаҳарга 19-а. да асос солинган.