
ХАЙНАНЬ
ХАЙНАНЬ — Хитойдаги провинция. Жан. Хитой денгизидаги ородда. Материкдан Хайнань бўғози орқали ажралган. Майд. 34,3 минг км2. Аҳолиси 7,5 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Хайкоу ш. Рельефи, асосан, текислик, жан. да тоғлар (энг баланд жойи 1867 м) бор. Иқлими муссонли, тропик иқлим. Янв. нинг ўртача траси 16—19°, июлники 29°. Доим яшил ўрмон ва бутазорлар бор. Иқтисодиётида қ. х. етакчи ўринда. Шоли, пахта, шакарқамиш экилади. Машинасозлик (жумладан, кемасозлик), кимё ва резина, озиқ-овқат (чой, шакарқанд, кокос ёнғоғи, консерва) саноати корхоналари мавжуд. Провинция 1988 й. да ташкил этилган.