ХАЁЛИЙ СОЦИАЛИЗМ

ХАЁЛИЙ СОЦИАЛИЗМ, утопик социализм — мулкнинг умумийлигига, мажбурий меҳнат қилишга, адолатли тақсимотга асосланган идеал жамият ҳақидаги таълимот. Дастлаб Т. Морнинг «Утопия» асари (1516) да Хаёлий социализмга оид фикрлар баён қилинган. Хаёлий социализмнинг вужудга келишида турли халкларда асрлар мобайнида илгари сурилган ижтимоий адолат ва тенгликни ифодаловчи хаёлий ғоялар асос бўлган. Хаёлий социализмнинг йирик вакиллари: Т. Мюнцер, Т. Кампанелла, Ж. Уинстэнли, Ж. Мелье, Морелли, Г. Б. Мабли, Г. Бабёф, Т. Дезами, К. А. СенСимон, Ш. Фурье, Р. Оуэн, А. И. Герцен ва Н. Г. Чернишевский.

Loading...