ХАЙРОБОДТЕПА

ХАЙРОБОДТЕПАшаҳар харобаси (мил. ав. 1 а. — мил. 3—4-а. лар) Термиз ш. (Сурхондарё вилояти)дан 30 км шим. да, Ангор қишлоғи яқинида жойлашган. Тарҳи тўртбурчак (150×100 м), миноралари бўлган мудофаа девори ва хандақ билан ўралган. Хайрободтепанинг жан. шарқий қисмида мустаҳкамланган арк бўлиб, унинг атрофига ҳам хандақ қазилган. X. қадимда девор билан тенг 2 қисмга ажратилган. Деворнинг эни 8 м, сақланган бал. 10 м. Х. нинг бир қисмида илк ва ривожланган ўрта асрларда ҳам ҳаёт давом этган. Археологик қазишмалар натижасида сопол идишлар, терракота ҳайкалчалар, бақтрий ёзуви битилган хумлар, Сападбиз, Нерон, Кадфиз II, Канишка, Васудева тангалари чиққан.

Loading...