ХАЗИНА БИЛЕТЛАРИ

ХАЗИНА БИЛЕТЛАРИ — валютага ва олтинга майдаланмайдиган, ҳукуматнинг хазина ташкилоти (аксарият ҳолларда Молия вазирлиги) томонидан муомалага чиқариладиган қоғоз пуллар ва хазина ташкилотларининг қисқа муддатли мажбуриятлари. Давлат харажатларини молиявий таъминлаш учун чикарилади. Айниқса, 1914—18 й. лардаги 1ва 1939—45 й. лардаги 2-жаҳон уруши даврида бюджет такчиллиги ва ҳарбий харажатларни қоплашда Хазина билетларидан кенг фойдаланилган. Собиқ СССРда 1991 й. га қадар 1, 3, 5 рубль қийматидаги Хазина билетлари муомалада бўлган. Хазина билетлари ҳозирги даврда кам қўлланади ва муомалада юрган қисқа муддатли давлат мажбуриятларига киради. Ўз мохиятига кура, Хазина билетлари давлат Марказий банки чикарадиган банкнотларта — банк қогоз пулларига якин туради.

Prev Article

ХАЗИНА

Next Article

ХАЗИНАЧИ