ХАЗИНАЧИ

ХАЗИНАЧИ — ҳукмдор ва б. нинг пуллари, қимматбаҳо буюмлари ва б. моддий бойликларини сакловчи шахс. Сомонийлар даврида Бухоро Регистони атрофида жойлашган 10 та девоннинг 2-си X. девони, яъни мустовфий девони ҳисобланган. Хоразмшоҳлар даврида мустовфий ўлка молия органи бошлиғи, молия маслаҳатчиси, ўлка бошқарув органи аъзоси тарзида фаолият кўрсатган. Қорахонийлар давлатида X. масъулиятли лавозимлардан бири саналиб, агичи атамаси билан ифодаланган. 14—16-а. ларда Марказий Осиё давлатларида хазина учун масъул шахслар «хозин», «хазинадор» атамалари билан ифодаланган. Эски ўзбек тилида ҳам «X.» истилоҳи қўлланилган. Бухоро хонлигида X. нисбатан қуйи мансаблардан бири ҳисобланган.

Ад.:А6у Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий, Бухоротарихи, Т., 1966; Юсуф Хос Ҳожиб, Қутадғу билиг, Т., 1971; Шихаб ад-Дин Мухаммад ан-Насави, Жизнеописание султана Джалал адДина Манкбурны, Баку, 1973; Бартольд В. В., Туркестан в эпоху монгольского нашествия, Сочинения, т. 1, ч. 1, М., 1973.

Loading...