ХАЗОНРЕЗГИЛИК

ХАЗОНРЕЗГИЛИК — дарахтлар ва буталар, баъзан ўтлар (қичитқон ўт) баргининг тўкилиши. Барглар йилнинг муайян даврида бир вактда (мас, барг тукадиган дарахтларда) ёки узоқ вақт давомида (доим яшил усимликларда) биттадан тўкилиши мумкин. Тропик минтақаларда дарахтлар бир неча кун, мўътадил иқлимли ҳудудларда 8—9 ой баргеиз бўлади. X. — баргларнинг қариши билан боғлиқ нормал физиологик жараён. X. олдидан баргларда чуқур биокимёвий ва физиологик ўзгаришлар содир бўлади: хлорофилл емирилади; каротиноидлар узоқ вақт сак/ганиб қолиб, баргнинг кузги рангини белгилайди. Барглардаги озиқ моддалар захира тўпловчи органлар (туганаклар, илдизмева, илдизпоялар) ўсиш нуқталари ва ёш новдаларга ўтади. X. механизми барг ёки барг банди асосида паренхима ҳужайралари ҳисобидан кўчиб тушадиган қатламнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Баргни пояда ушлаб турадиган ўтказувчи тўкима баргнинг оғирлиги ва шамол таъсирида узилиб, тўкилади. X. ўсимликларнинг намлик сарфини камайтириш ва новдаларни қор оғирлиги таъсирида синишдан сақланишга мосланишдан иборат эволюцион жараён.

Loading...