ХАЗОЙИН УЛ-МАОНИЙ

«ХАЗОЙИН УЛ-МАОНИЙ» («Маънолар хазинаси») — Алишер Навоийнинг асари. 1491—96 й. ларда тартиб берилган. «Хазойин ул-маоний ул М.» — «Ғаройиб уссиғар» («Ёшлик ғаройиботлари»), «Наводир уш-шабоб» [«Йигитлик нодирлик (шеър)лари»], «Бадоеъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва «Фавойид ул-кибар» («Кексалик фойдалари») номли девонлардан таркиб топган мукаммал йиғма девон. Халқ орасида «Чор девон» деб ҳам юритилади. «Хазойин ул-маоний улМ.»нинг тузилиш тарихини Алишер Навоийнинг ўзи «Хамсат улмутаҳаййирин», «Муншаот», «Муҳокамат ул-луғатайн», айниқса, «Хазойин ул-маоний улМ.»га махсус ёзган «Дебоча»сида баён этган. Ушбу асарларда ёзилишича, Абдураҳмон Жомий ўз шеърларини тўплаб (1491 — 92), 3 девон тузган ва Навоийга тақдим этган. Навоий бу девонларнинг аралашиб кетмаслиги учун уларга махсус номлар қўйишини маслаҳат берган. Навоий маслаҳати Жомийга маъкул тушган ва у девонларини «Фотиҳат ушшабоб» («Ёшликнинг бошланиши»), «Воситат улиқд» («Боғланиш воситалари»), «Хотимат улҳаёт» («Ҳаёт хотимаси») каби номлар билан атаб, умумий «Дебоча» ёзган ҳамда бу фикрнинг Навоийдан чиққанлигини алоҳида таъкидлаган. Шундан сўнг, Навоий ҳам устози таклифи билан барча лирик шеърларини тўплаб «Хазойин ул-маоний улМ.»ни тузишга киришган. «Хазойин ул-маоний улМ.»нинг юзага келиши Жомий ва Навоий дўстлигининг, ўзбек ва тожик адабиётлари ўртасидаги алоқаларнинг ёрқин далилидир.

«Хазойин ул-маоний улМ.» 45 минг миерага яқин, 3130 дан ортиқ лирик шеърлардан тузилган. Унга шоирнинг 7—8 ёшидан бошлаб умрининг охирига қадар ёзган ўзбекча шеърлари киритилган. «Хазойин ул-маоний улМ.» таркибида қарийб 2600 ғазал, 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо, 10 мухаммас, 10 чистон, 13 туюқ, 4 мустазод, 5 мусаддас, 4 таржиъбанд, мусамман, таркиббанд, қасида, маснавий, соқийнома мавжуд. Ҳар бир жанрдаги шеърлар қофияси ёки радифидаги тугалланувчи ҳарфга қараб маълум тартиб асосида жойлаштирилган. «Хазойин ул-маоний улМ.» ўз давридаги маънавий ҳаётнинг ўзига хос қомуси бўлиб, шоир ўз шеърларида ҳаётни, инсонни, унинг олижаноб туйгу ва интилишларини улуглаган. «Хазойин ул-маоний улМ.» ни яратиш учун шоир ўзининг бутун умрини сарфлаган ва бу билан ғоят фахрланганини асарнинг «Дебоча»сида қуйидагича ёзади: Сарф этдим анга умр баҳорин доғи, Бўстони ҳаёту лолазорин доғи.

Олдида хазони зар нисорин доғи, Кофур фишон қиш била қорин доғи.

Алишер Навоий «Хазойин ул-маоний ул М.» билан ўзбек шеъриятининг жанр ва мавзу доирасини янада бойитди. Ўзбек шеъриятида бирон ижодкор бундай мукаммал девон тузиш даражасига кўтарила олмаган. Шоирнинг бу девони қўлёзма нусхаларда туда ва қисқартирилган ҳолда бир қанча мамлакатларда қайтақайта кўчирилган ва куп бор нашр этил ган.

Нашри: Хазойин улмаоний, 1—4ж., Т., 195960; Ад.: Ҳайитметов А., Навоий лирикаси, Т., 1961.

Loading...