ХЕМИНГУЭЙ

ХЕМИНГУЭЙ (Hemingway) Эрнест Миллер (1899.21.7, ОкПарк, Чикаго яқинида — 1961.2.7, Кетчем, Айдахо штати) — америкалик ёзувчи. 1917 й. дан КанзасСитида журналистрепортёр сифатида иш бошлаган. 1-жаҳон уруши қатнашчиси (191418). X. 1928 й. гача Парижда, 193960 й. ларда Кубада яшади. Дастлабки ҳикоялар китоби — «Бизнинг замонда» (1924). «Қуёш чиқади» (1926, инглизча нашрларда «Фиеста» номи билан чоп этилган), «Алвидо, қурол!» (1929) романларида урушнинг бемисл мантиқсизликлари, инсон ҳақҳуқуқлари, эркига тажовуз, айни пайтда, инсоний мардлик, қадрқиммат ва мухаббатнинг ҳар қандай ёвуз кучлардан устунлиги ёрқин ифодаланган.

1930-й. ларнинг 1-ярмида X. ижодида тушкунликни кузатиш мумкин. Шу даврда ёзувчи ҳаёт йўлини қайта мулоҳаза қилиб кўришга, ўз ижодининг муайян йўналишларини аниклашга интилади. Натижада «Пешиндан кейинги ўлим» (1932), «Африканинг яшил тепаликлари» (1935), «Ғолибга байроқ берилмайди» (1933) ҳикоялар тўплами дунё юзини кўради. «Ҳўкизнинг шохи», «Френсис Макомбернинг бахти», «Килиманжаро қорлари» (1936) ҳикоялари, «Тўқчилик ва йўқчилик» (1937) романида X. ижодий юксалиши кўзга ташланади. X. асарларида дастлабки журналистик кузатув ўрнини таҳлилий, қиёсий мулоҳаза ва мушоҳадалар эгаллайди. У ҳар қандай урушни қоралайди, шу туфайли инсоният азият чекаётганига эътибор қаратади. Инсон ҳуқуқлари йўлида, озодлик курашида ёлғиз майдонга тушишнинг ҳалокатли оқибатларга олиб келишини оддий кишилар образи орқали ифодалайди.

X. 1931—39 й. лари испан халқининг миллий озодлик курашида ҳарбий мухбир сифатида қатнашади. Шу йилларда унинг бир неча очерк ва репортажлари, «Мотам қўнғироғи» (1940) романи чоп этилади. Бу асарлардаги қаҳрамонлар халқ озодлиги йўлида фашизмга қарши курашадилар, инсоният тақдири учун ўзларининг масъул эканликларини қалбан ҳис этадилар, кишилар билан бирга изтиробга тушадилар, хавфхатардан қутулиш чораларини излайдилар.

2-жаҳон урушидан кейин X. ижодида янги давр бошланган. Бироқ бу даврда юзага келган «Хавфли ёз» ва «Океандаги ороллар» романлари аввалгиларига қараганда бадиий жиҳатдан анча бўш асарлар саналади. Лекин маълум муддат ўтиб, X. инсоннинг руҳий хрлатини тадқиқ этиш билан жамиятдаги мавжуд вазиятни очиб беришга қодир асарларни яратди. Бадиий жиҳатдан анча юксак бўлган «Дарёнинг нарёғида, дарахтлар соясида» (1950) романи, «Чол ва денгиз» (1952) қиссаси Хемингуэйга катта шуҳрат келтирди. X. 20-а. да ўзигагина хос бўлган қатьий холисликка асосланган характерли услубни яратдики, кейинчалик Америка қитъасидан етишиб чиққан ёзувчилар бу услубга тезтез мурожаат қиладиган бўлишди.

«Чол ва денгиз», «Алвидо, қурол!» ва б. асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Нобель мукофоти лауреати (1954).

Ад. Кашкин И., Эрнест Хемингуэй, М., 1966; Грибанов Б., Хемингуэй, М., 1970; Финкельштейн И., Хемингуэйроманист, Т., 1974; Папоров Ю. Н., Хемингуэй на Кубе, М., 1979.

Норали Очилов.

Loading...