ХЕМОСИНТЕЗ

ХЕМОСИНТЕЗ (хемо… ва синтез) , хемолитоавтотрофия — таркибида хлорофилл пигменти бўлмаган микроорганизм (бактерия)лар томонидан анорганик бирикмалар (водород сульфид, олтингугурт, водород, аммиак, азот кислота, темир пероксиди, марганец ва б.)дан оксидланиш реакциясида ҳосил бўлган энергия хисобига карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиши ва органик бирикмаларнинг биосинтез қилиниш жараёни. X. рус микробиологи С. Н. Виноградский томонидан кашф этилган (1887). Хемосинтезнинг кашф қилиниши тирик организмларда кечадиган моддалар алмашинуви жараёнининг асосий типлари тўгрисидаги тушунчани ўзгартириб юборди. Фотосмняездан фарқли равишда X. жараёнида ёруғлик энергиясидан эмас, балки оксидланишқайтарилиш реакцияларида ажралган энергиядан фойдаланилади ва бу энергия аденозинтрифосфат кислота (АТФ) ни синтез қилишда етарли бўлади. Электронларнинг донорлари сифатида оддий анорганик бирикмалардан фойдаланадиган организмлар хемолитотрофлар деб аталади. Буларга водород, олтингугурт, темир бактериялари ва денитрификацияловчи бактериялар киради. Водород бактерияларидан берк экологик системада оқсил олишда, атмосферани СО2 дан тозалашда фойдаланиш мумкин. Хемосинтетик бактериялар биосферада турли элементларни ўзлаштиришда иштирок этади.

Loading...