ХЕТТ ТИЛИ

ХЕТТ ТИЛИ — ўз ёзувига эга бўлган энг қад. ҳиндевропа тилларидан бири; хатт, палайя, лидия ва б. тиллар билан хетт — лувий тиллари (анатолия тиллари) гуруҳини ташкил этган улик тил. Х. т. да сўзлашувчи аҳоли қад. Анатолиянинг марказий ва шим. кисмларида яшаган. Хетт тили тарихида 3 давр фарқланади: қад. давр (мил. ав. 18—16-а. лар), yjDTa давр (мил. ав. 15-а. — 14-а. боши) ва янги давр (мил. ав. 14-а. ўрталари — 13-а.). Бизгача етиб келган матнларнинг аксарияти Янги подшолик даврига мансубдир. Хетт тилининг асосий грамматик хусусиятлари: феъл қўшимчалари 2 турга бўлинган, отлар 2 грамматик жинс категориясига бўлинган. Лексикасида хатт, аккад ва хуррит тилларидан ўзлашган сўзлар — асосан терминлар кўп бўлган. Хетт тили ёзуви — миххат бўлиб, у шим. Суриядан, эҳтимол, қад. аккад миххатидан ўзлаштириб олинган. Ёзма ёдгорликлари асосан 1906—07 й. лардаги археологик қазишмалар чоғида Хаттусасдаги (Туркия, ҳоз. Бўғозкўй) подшолик архивидан топилган.

Loading...