ХЕТТЛАР МАДАНИЯТИ

ХЕТТЛАР МАДАНИЯТИ — мил. ав. 2минг йилликда равнақ топган Хетт подшолигида шаклланган маданият. Подшолар қароргоҳи бўлган Хаттусас ш. (Кичик Осиёдаги ҳоз. Боғозкўй ш.) барча хетт шаҳарлари каби доирасимон тарҳли, мудофаа девор ва иншоотларга алоҳида аҳамият берилган, шаҳарнинг қўш девори бурж, миноралар билан мустаҳкамланган. Бинолар ҳайкал, рельефлар билан безатилган. Шаҳар дарвозаларининг икки ёнига улкан шер ҳайкали, сфинкс лар ўрнатилган. Боғозкўй яқинидаги Ёзувлиқоя рельефлари (мил. ав. 16—13-а. лар)да шер устида тик турган кишилар акс эттирилган, 2 бошли бургут тасвири гербни эслатади. Баъзи рельефларда, хеттларнинг доирасимон тамғаларидаги каби, рамзий тасвирлар учрайди. Мил. ад. 1600 й. да қад. хеттларда ҳайкалтарошлик, кулолчилик тараққий этган (мае: ўрдакбурун шаклидаги кўзачалар, ҳайвонлар шаклида ишланган идишлар, маъбудлар ва б. тасвирланган идишлар).

Loading...