ХЕТТЛАР

ХЕТТЛАР — Кичик Осиёда қадимда яшаган халқ. Хетт тилида сўзлашган. Шунинг учун ҳам одатда X. ёки уларнинг авлодлари Кичик Осиёга Болқон («ғарбий» назария) ёки Кавказ орқали («шарқий» назария) келиб жойлашган деб ҳисобланади. Қад. Хетт подшолигида шаҳарларнинг шарққа хос услубда қурилиши Хеттларнинг Кавказ орқали кўчиб келганини кўпроқ тасдикдайди. Анатолиянинг савдо марказларидан топилган аккад тилида ёзилган ҳужжатларда хетт тилига мансуб сўзлар ва шахс номларининг учраши, Хеттларнинг мил. ав. 3—2минг йилликлардан бошлаб Кичик Осиёда яшай бошлаганлигини кўрсатади. Мил. ав. 14—12-а. нинг бошларида Хетт подшолигида хетт тили асосий давлат тили бўлсада, X. бошқа этник гуруҳлар билан қўшилиб кета бошлаган.

Loading...