ХЕВЕШИ

ХЕВЕШИ (лот. Hevesy) Дьердь (Георг) (1885.1.8, Будапешт — 1966.5.7, Фрейберг, ГФР) — венгриялик физиккимёгар, радиокимёгар. Венгрия ФА фахрий аъзоси (1945 й. дан) Цюрих ва Манчестер университетларида (1911 — 13), Венадаги радий интида (1913), Будапешт университетида (1913—20) ишлаган (1918 й. дан проф.). Копенгаген (1920—26 ва 1934—43), Фрейбург (1926 — 34) ва Стокгольм (1943 й. дан) университетлари проф. Илмий тадқиқотлари радиокимёга оид. Изотоп индикаторлар усулини таклиф қилган. Илк бор биол. да радиоактив индикатор (радий Д) қўллаб ўсимликларда қўрғошиннинг тақсимланишини ўрганган. Д. Костер билан бирга гафний кимёвий элементини кашф этган (1922). Оғир сувдан фойдаланиб тирик организмларда сув мувозанатини аниқлаш мумкинлигини кашф этган (1941) Нобель мукофоти лауреати (1943).

Loading...