ХЕЙЕРДАЛ

ХЕЙЕРДАЛ (Heyerdahl) Тур [1914.6.10, Ларвик 2002.18.4, КоллаМикери қишлоғи(Италия)] — норвег этнографи ва археологи, денгиз сайёҳи, ёзувчи. Осло университетида ўқиган (1933—37). Хейердалнинг 1саёҳати Полинезиядаги ФатуХива о. га бўлган (1937 — 38). «КонТики» солида экипаж билан биргаликда Перудан Полинезияга қадар Тинч океанини кечиб ўтган (1947). Бу саёҳат уни бутун дунёга машҳур қилган. 1969— 70 й. ларда «Ра» папирус қайиғида Африкадан Марказий Америкадаги оролларгача борган. 1977—78 й. ларда қамишдан ясалган «Тигрис» қайиғида АлКурна (Ироқ) — Ҳинд дарёсининг қуйилиш ери — Жибути йўналиши бўйича сузган. Пасха, Галапагос ва Канар о. ларида археологик казишма ишлари олиб борган. Буюк сайёҳ викинглар ҳақидаги манбаларни тадқиқ этиш мақсадида 2001 й. Азов бўйига археологик экспедиция уюштирган. Кўплаб илмийоммабоп асарлар муаллифи. Асарлари: «КонТики»да саёҳат (1949), «АкуАку» (1957), «Ра» (1970), «ФатуХива» (1975) ва б.

Loading...