ХЕЙЗЕ

ХЕЙЗЕ (Heyse) Пауль (1830.15.3, Берлин — 1914.2.4, Мюнхен) — немис шоири, ёзувчи ва новеллачиси. Берлин, Бонн (1847—51), Швейцария ва Италия (1852—53) университетларида таълим олган. Мюнхен ёзувчилар тўгараги раҳбарларидан бири; «санъат санъат учун» (соф санъат — бадиий ижоднинг муайян мақсадга қаратилгани, санъатнинг сиёсат ва жамият талабларидан мустақил бўлишини ёкловчи бир қатор эстетик концепция) тарафдорларидан. Дастлабки асарлари — «Аррабиата» новелласи ва «Марион» киссаси (1855). «Треппилик киз» (1858), «Андреа Делфин» (1859), «Она портрета» (1859) асарлари муаллифи. X. киссалар ва ҳикоялардан ташқари драматик асарлар ҳам ёзган. «Ганс Ланге» (1866) пьесаси, «Мария Магдалина» (1899) трагедияси оммабоп бўлиб кетган. Шунга қарамай, X. ёзувчи сифатида кўпроқ танилган. «Аср фарзандлари» (1873), «Жаннатда» (1875), «Мерлип» (1892) романларида ахлоқий масалалар ёритилган. Хейзенинг 24 жилдли новеллалари, 6 роман, 60 га яқин пьеса ва 9 шеърий тўплами нашр этилган. Нобель мукофоти лауреати (1910).

Loading...