ХИНАГУЛ

ХИНАГУЛ (Impatiens balsamina) — хинадошларга мансуб бир йиллик ўт; экма гул. Асосан, Осиё ва Африкада, баъзи вакиллари Европа ва Америкада ўсади. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида ҳовлиларда экилади. Пояси тик шохланган, танаси этли, бўйи 30 — 60 см. Барглари оддий, тухумсимон, кетмакет жойлашган. Гуллари оқ, пушти, кизил, оддий ёки қатмақат, барг қўлтиғидан чиқади. Июль—окт. дан гуллаб мевалайди. Меваси серсув кўсакча. Уруғлари чўзиқ ёки думалоқ. Меваси етилгач, чарсиллаб ёрилиб, уруғлари атрофга сочилиб кетади. Уруғи март ойи охирида сепилади. Ўзбек хонадонларида қадимдан Хинагулдан кизжувонлар соч ва тирнокларини бўяшда фойдаланишган. Тиббиётда майдалаб янчилган баргпоя кисми тирноқ ва тери касалликларини даволашда ишлатилади.

Loading...