ХИНАГУЛДОШЛАР

ХИНАГУЛДОШЛАР (Balsaminaceae) хинагулнамолар қабиласига мансуб оила. Пояси серсув. Барглари оддий, патсимон томирли, навбатлашиб ёки қарамақарши жойлашган, ён баргчасиз. Гуллари зигоморф, икки жинсли. Косачабарглари 5 та. Меваси бирор ташки таъсирот натижасида атрофга сочилиб кетадиган кўсакча, баъзан резавор. Хинагулдошларнинг тўрт туркуми ва 600 га яқин тури бор. Улар, асосан, Осиё, Африканинг тропик қисмида, баъзи вакиллари Европа ва Шим. Америкада тарқалган. Ўзбекистонда Хинагулдошларнинг 2 ёввойи ва 1 маданий тури тарқалган. X. вакилларидан гулхина ёки боғхина, чўпхина экилади.

Loading...