ХИНГАН

ХИНГАН — Узоқ Шарқдаги тоғ системаси, асосан, Хитойнинг шим. шарқий қисми ва қисман Хабаровск ўлкасида. X. 2 кием: Катта X. ва Кичик X. тоғларига бўлинади.

1) Катта Хинган тоғлари, аксари қисми Ички Монголия ҳудудида бўлиб, Марказий ва Шарқий Осиё ўртасидаги шартли табиий чегара вазифасини ўтайди. Шим. шарқдан жан. ғарбга 1200 км га чўзилган. Энг баланд жойи 1949 м. Асосан, гранит ва б. вулкан жинсларидан тузилган. Чўққилари ясси, ён бағирлари ётиқ. Шим. да тайга ўрмонлари, кўп йиллик тўнг ерлар бор. Жан. кенг баргли ўрмонлар, ўрмондашт ва даштлардан иборат. Ёғоч тайёрланади, мўйнали ҳайвонлар овланади;

2) Кичик Хинган тоглари — Хабаровск ўлкаси ва Хитойнинг шим. шарқида. Уз. 500 км, энг баланд жойи 1150 м. Гнейс, гранит, кристалли сланец, базальт жинслардан тузилган. Чўққилари ясси, ён бағирлари ётиқ, тошлоқли. Ғарбида вулканлар гуруҳи бор. Тоғ ўрмонлари билан қопланган.