ХИШРОВ КИШМИШИ

ХИШРОВ КИШМИШИ, Хишрави — ўртапишар хўраки ва майизбоп узум нави. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик интининг Самарканд филиалида Нимранг ва Қора кишмиш навларини чатиштириб чиқарилган (Г. В. Огиенко, К. В. Смирнов ва А. Ф. Герасимова). Шаркий экологикгеографик навлар гуруҳига мансуб. Тупи кучли ўсади. Барги йирик, думалоқ, 5 бўлмали, ўртача кертикли. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача катталикда (250 г). Шакли конуссимон, шингиллари ўртача зич ёки зич. Ғужуми йирик, овалсимон, ранги оқишқаҳрабо. Пўсти қалин, этдор, сершира, хушхўр. Таркибида қанд микдори 26—27%, нордонлиги 3,5—4,5%. Новдалари яхши пишади. Ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 3000-3275° да 140-145 кунда тўлиқ етилади. Ҳосилдорлиги 140145 ц/га. Янгилигида ейилади, майиз солинади. Узоқ жойларга юборишга чидамли. 1982 й. дан Бухоро ва Навоий вилоятларида экиш учун давлат реестрига киритилган.

Loading...