ХИТИН

ХИТИН (юн. chiton — кийим, тери, қобиқ) — полисахаридлар гуруҳига мансуб табиий бирикма; бўғимоёкдилар ва бир қатор умуртқасиз ҳайвонлар ташқи скелетининг асосий компоненти; замбуруғлар, бактериялар ва айрим сувўтларнинг ҳужайра девори таркибида бўлади. Таянч вазифасини бажаради. X. NацетилДглюкозамин қолдиғидан иборат. Сув, суюлтирилган кислота, ишқор, спирт ва б. органик эритувчиларда эримайди; концентрланган кислоталарда эрийди. Хитиннинг тузилиши, физиккимёвий хоссаси ва биологик аҳамияти ўсимлик целлюлозасига ўхшаш.