ХИТОЙ ТИЛИ — xuтой-тибет тиллари оиласига мансуб тиллардан бири. млн. дан ортиқ киши сўзлашади (2003 й.). Х. т., шунингдек, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Вьетнам, Мьянма, Малайзия, Таиланд, Сингапур, Бруней, Сянган, Аомин, Филиппин, Япония, Корея ва дунёнинг бошқа мамлакатларида тарқалган (30 млн. дан ортиқкиши сўзлашади). БМТнинг расмий ва ишчи тилларидан бири.
Хитой тилида асосан, 7 лаҳжа гуруҳи фарқланади:
1) шим. (бу лаҳжада 70% киши сўзлашади ва у ҳоз. адабий Хитой тилига асос бўлган);
2) у;
3) сян;
4) ган;
5) хакка;
6) юэ;
7) минь. Бу лаҳжалар фонетик ва лексик жиҳатдан ўзаро катта фарқ қилади, ҳатто лаҳжаларнинг вакиллари бир-бирларини тушунмай қоладилар; бироқ уларнинг грамматик қурилиши ва луғат таркиби ягонадир. Лаҳжалар мунтазам тарздаги товуший мосликлар орқали ўзаро боғланган. Хитой тилининг фонетик меъёрлари Пекин ш. талаффузига асосланади.
Хитой тилига оид қад. ёзма ёдгорликлар (тош, бронза, суяк ва б. га ёзилган ёзувлар) мил. ав. 2минг йилликнинг 2-ярмига оид. Қад. адабий ёдномалар — «Шуцзин» («Тарих китоби») ва «Шицзин» («Қўшиқлар китоби») мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярмига оид. Ўша даврдаги жонли лаҳжалар асосида қад. адабий Хитой тили — веньянь вужудга келган. Кейинчалик у оғзаки жонли тилдан узокдашиб, мил. 1-минг йилликда халқ тушунмайдиган тил бўлиб қолган. Шу сабабли мил. 1-минг йилликда янги (содда) ёзма тил — байхуа вужудга келади; шим. байхуа тили кейинроқ умумхалқ Хитой тили — путунхуа (умумхалққа тушунарли тил) учун асос бўлди. 20-а. нинг 1-ярмида путунхуа қад. Хитой тили — веньянни тамоман сиқиб чиқариб, ягона миллий тил бўлиб қолди.
Хитой тили даги морфема ва содда сўзлар одатда бир бўғинлидир. Бўғин таркибига кирувчи ундош ва унли товушлар (уларнинг сони ҳақида ҳануз ягона фикр йўқ) маълум бир тартибда жойлашади. Мас, бир неча ундош товуш кетмакет келиши мумкин эмас, бироқ унлилар кетмакет, ўзаро бирикиб келиши мумкин. Тўлиқ таркибли хитой бўғинида биринчи ўринда ҳамиша ундош товуш туради, иккинчи ўринда 1унли, ундан кейин 2унли, охирида эса ярим (кучсиз) унли ёки бурун товуши жойлашади. Қатъий тартибга қарамасдан Хитой тилида бўғин таркибига кирувчи товушларнинг ҳаммаси ҳам бир-бири билан бирика олмайди, шунинг учун хитой бўғинларининг микдори чегаралангандир. Путунхуада 414 бўғин, тон (оҳанг—мусиқий овоз) вариантларини ҳисобга олганда, 1324 бўғин бор. Х. т. да тон (оҳанг), товушга ўхшаб, маъно фарқлаш вазифасини бажаради (қ. Тонал тиллар). Агар бир бўғин 4 хил тон билан талаффуз этилса, 4 та ҳар хил маъноли сўз ҳосил бўлади.
Хитой тилида бир бўғинли сўзларга нисбатан икки бўғинли сўзлар кўпроқ. Терминологиянинг ривожланиши натижасида иккидан ортиқ бўғинли сўзлар ҳам кўпаймоқда. Сўз ясалиши сўз қўшиш, аффиксация ва конверсия (бир сўз туркумидан бошқа сўз туркумига ўтиш) орқали амалга ошади. Сўз ясаш қолиплари сўз бирикмалари қолипларига ўхшаш бўлганлигидан баъзан ясама, қўшма сўзларни сўз бирикмаларидан ажратиб олиш қийин.
Хитой тилида деярли ўзлашма сўзлар йўқ. Ўзига хос морфологик ва синтактик хусусиятларга эга. Хитой тили, асосан, аморф тиллардан бўлсада, айрим ҳолларда агглютинатив белгилар ҳам учрайди. Хитой тили иероглифик ёзувдан фойдаланади (қ. Хитой ёзуви).
ЛА. Торелов В. И., Практическая грамматика китайского языка, М., 1957; Солнцев В . М., Очерки по современному китайскому языку, М., 1957; Яхонтов С. Е., Древнекитайский язык, М., 1965; Ҳидоятова Ш., Каримов А., Аминов Э., Хитой тили грамматикаси (фонетика ва иероглифик ёзув), Т., 2004.
Акрамжон Каримов.