ХИТОЙ

ХИТОЙ, Хитой Халқ Республикаси (хитойча Чжанхуа женьминь гунхэго) , ХХР — Марказий ва Шарқий Осиёда жойлашган давлат. Дунёда аҳолиси энг куп ва майдони жиҳатидан энг йирик давлатлардан бири. Шарқда Тинч океаннинг Сариқ, Шаркай Хитой ва Жан. Хитой денгизлари билан ўралган. Майд. 9,6 млн. км2. Аҳолиси 1 млрд. 292 млн. 750 минг киши (2003). Пойтахти — Пекин ш. Маъмурий жиҳатдан 23 провинция (Хитой Тайпейи ҳам шу ҳисобга киради), 5 мухтор рн ва марказга бўйсинувчи 4 шаҳар (Пекин, Шанхай, Тяньцзинь, Чунцин)га бўлинади.

Давлат тузуми. X. — халқ республикаси. Амалдаги конституцияси 1988 й. 4 дек. да қабул қилинган; 1988, 1993, 1999 й. ларда айрим тузатишлар киритилган. Конституцияга кўра, Халқ вакиллари Умумхитой мажлиси (ХВУМ) давлат ҳокимиятининг олий органи. ХВУМ давлат бошлиғи — ХХР раиси (2003 й. дан Ху Цзиньтао) ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Крнун чиқарувчи ҳокимиятни шаҳарлар ва қуролли кучлар томонидан сайланадиган депутатлардан иборат. 5 й. Ижроия ҳокимиятни Давлат кенгаши (ҳукумат) амалга оширади. У ХВУМ ва унинг доимий қўмитаси олдида ҳисоб бериб туради. Давлат кенгашининг ваколат муддати 5 й.

Табиати. ХХР, асосан, мўътадил ва субтропик минтақаларда (жан. қисмида кичикроқ ҳудуд тропик минтақада) жойлашган. Табиати жиҳатидан Шарқий Осиёда жойлашган шарқий ва Марказий Осиёда жойлашган ғарбий қисмларга бўлинган. Мамлакатнинг шарқи денгиз бўйи пасттекисликлари, паст ва ўртача баландликдаги тоғлар билан банд. Х. нинг ғарби эса баланд тоғлик, ката тизмалар, кенг ясситоғлик ва ботиқлардан иборат. X. қирғоқ чизиғининг уз. 15 минг км чамасида. Кичик қўлтиқ ва бухта куп. Йирик я. о. лари: Шаньдун ва Ляодун.

X. — мураккаб орографияга эга бўлган тоғли ўлка. Мамлакатнинг жан. ғарбида Тибет тоғлиги, ундан шим. роқца Марказий Осиё текисликлари ва ясситоғликлар минтақалари ва атрофи тоғлар билан ўралган Шарқий Хитой пасттекисликлари яққол ажралиб туради. Тибет тоғлиги Х. нинг энг баланд қисмидир (ўртача бал. 4500 м га яқин).

Марказий Осиё текисликлари ва ясситоғликлари ғарбда бир-биридан Шаркий Тянынан тоғлари билан ажралган Ҳашқар текислиги ва Жунғария текислигшш ўз ичига олади. Уларга жан. шарқдан Турфон сойлиги (туби денгиз сатҳидан 154 м паст) туташган. Шарқроқда эса Гашун Гобиси, Алашань ва Ордос плато ва текисликлари, улар орасида Бэйшань, Алашань ва Иньшань тоғлари жойлашган. Шарқий Хитой пасттекисликлари, асосан, Сариқ денгиз соҳили бўйлаб шим. дан жан. га чўзилган ва тог тизмалари билан ўралган.

Хитойда фойдали қазилмалардан тошкўмир ва ёнувчи сланец, нефть, темир ва марганец рудалари, боксит, қалай, вольфрам, симоб, мис ва полиметалл рудалари, олтин, тоштуз конлари бор.

X. иқлими ғарбда континентал, шаркда, асосан, муссонли. Мавсумлар давомида ҳаво трасининг фарқи катта. Янв. нинг ўртача траси Харбинда —20,4°, Пекинда —4,6°, июлники худди шу жойларда 23° ва 26°. Йиллик ёғин Шарқий Хитойда 500—2000 мм (кўп қисми ёзда ёғади). Ғарб ва шим. ғарбга томон икдимнинг континенталлиги ортиб боради. Ёз иссиқ (Турфон ботиғида июлнинг ўртача траси 34°), киш совуқ. Янв. нинг ўртача траси X. шим. да (Хайлар) — 28°, ғарбида (Урумчи) — 14,9°. Йиллик ёгин 250 мм дан кам, Қашқар текислиги ва Цайдамда 50 мм дан кам. Тибет тоғлигида киш жуда совуқ, ёзи эса салқин. Гартокда (Ҳинд дарёсининг юқори қисми) янв. нинг ўртача траси — 11,8°, июлники 11,8°. Транинг сутка давомидаги фарқи катта. Кучли шамоллар эсади. Хитойнинг баланд тоғларида музликлар бор, лекин ёғин камлигидан уларнинг майдони катта эмас (100 минг км2 чамасида).

Тупроқлари Хитойнинг шаркий қисмида чимли подзол, қўнғирўрмон, сариқжигарранг, сариқ ва ҳар хил қизил тупрокдар, даре водийларида эса аллювиал тупрокдар тарқалган. Денгиз соҳидларида шўрланган тупрокдар учрайди. X. ғарбий қисмининг тупроғи чўлга хос каштан, қўнғир, сур тусли қўнғир тупроклар, тоғ олди текисликлари ва тоғларда бўз, тоғкаштан ва тоғўтлоқ, Тибет тоғлигида эса совуқ чўлга хос тупрокдар.

Хитойда дарё кўп. Мамлакат шарқидаги дарёлар серсув ва уларда кема қатнайди. Йириклари — Янцзи, Хуанхэ, Сунгари, Чжуцзян. Меконг, Салуин, Брахмапутра дарёларининг бир қисми ҳам Хитойдан оқиб ўтади. X. ғарбида дарёлар камсувли, айримлари ёзда қуриб қолади. Уларнинг йириклари — Ёркенд ва Оқсув. Кўл кўп; асосийлари — Кукунор, Дунтинху, Поянху.

Хитойнинг шарқий қисмида жуда хилмахил (25 мингдан зиёд) ўсимлик тури мавжуд. У ерда аҳоли қадимдан зич яшаганлигидан ўрмон, асосан, тоғли ерларда қолган. Пасттекисликларнинг ҳаммаси экинзор ва боғ. Янцзи дарёси қуйи оқимидан жан. да доим яшил субтропик, энг жан. да тропик ўрмон ва мангра чакалакзорлари мавжуд. Хитойнинг ғарбий қисмида юксак ўсимликларнинг тури 5 мингдан ошади. Хинган тоглари этагидаги даштларда бошокди ўтлар, Тибет тоғлигидаги чўлларда ўт ва буталар ўсади. Тоғ водийлари субальп ўтлокдари ва ўрмонли даштдан иборат.

Ҳайвонот дунёси бой ва хилмахил. Умуртқалиларнинг 3500 тури (шундан 400 турга яқини сут эмизувчилар) ва қушларнинг 1000 дан зиёд тури бор. Хитойнинг жан. ва жан. ғарбида тропик минтақага хос ҳайвонлардан ҳар хил маймунлар, лемур, лори, каркидон, тапир, йўлбарс; шарқида учқир, мангуст, қоплон ва ҳ. к. учрайди. Хитойнинг шим. шаркида Сибирь тайга фаунасига хос ҳайвонлар, чўлларда от, кулон, жайран, икки уркачли туя, юмронқозиқ, дашт ва тоғ даштида кийик, қумсичқон, ёввойи қуй, эчки, турли йиртқич ва судралиб юрувчилар яшайди. Бир неча кўрикхона бор.

Аҳолиси. X. — куп миллатли давлат. Жами аҳолининг 95% и хитойлар; қолган қисми турли тил гуруҳи ва оилаларига мансуб бўлган 56 халқцан иборат. Хитойларнинг купи мамлакатнинг шаркий қисмида яшайди. Хуэйлар (7 млн. га яқин) ҳам хитой тилида сузлашади. Хитойнинг шим. ғарбида туркий тиллар гуруҳига мансуб халкдар — уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар, салорлар ва б., шим. ва шим. шарқидаги дашт ва чала чўлларда монгол гуруҳига кирувчи халкдардан монголлар, дунсянлар, тулар, шим. шарқида тунгус манжур халқлари, ғарби (Тибет) ва жан. ғарбида тибетбирма халклари, жан. да таи тилларида сўзлашувчи халқлар ва б. яшайди. Синьцзяннинг жан. ғарбида помир тожиклари хам бор.

Диндор хитойлар буддизм (шим. тармоғи), даосизм ва конфуцийчиликка эътиқод қилади. Тибетлар ва монголларнинг дини — буддизмламаизм. Хуэйлар ва туркий гуруҳга кирувчи халкдарнинг купчилиги ислом динининг сунна мазҳабига эътиқод қилади (помир тожиклари исмоилия мазҳабида). Расмий тил — хитой тили. Йирик шаҳарлари: Шанхай, Пекин, Тяньцзинь, Люйда, Ухань, Чунцин ва б.

Тарихи. Шимолий X. ҳудудида илк ибтидоий маданият қолдиқлари, Пекин яқинида илк палеолит даври манзилгоҳдаридан тошга айланган синантроп қолдиқлари топилган. Хитойда урта палеолит даврига мансуб Хэтао (Ордос) маданияти, сунгги неолит даврига мансуб Яншао ва Луншань маданиятлари, айниқса, машҳур. Яншао маданиятида (тахм. мил. ав. 3минг йиллик урталаридан 2минг йиллик ўрталаригача) одамлар овчилик ва балиқ овлаш билан бирга деҳқончилик ва чорвачилик билан ҳам шуғулланганлар. Хитойда ибтидоий жамоа тузуми жез давригача давом этган.

Сунгги 20 й. ичида Такламакон чули атрофида 5—6 минг йиллик тарихга эга булган жасадлар, мато бўлаклари, сопол идиш ва б. топилганлиги Хитойнинг ғарбий ҳудудида ҳам ниҳоятда қад. маданият бўлганлигидан далолат беради.

Мил. ав. 1766—1122 й. Хуанхэ дарёсининг ўрта оқимларида даставвал Шанг, кейинчалик Инь деб номланган (ШангИнь даври) илк давлат тузуми ташкил топган. Инь давлати узоқ йиллар давомида қўшни қабилалар билан уруш олиб борганлиги туфайли мил. ав. 11-а. га келиб унинг ҳудуди бирмунча кенгайди.

Инь даврида маданият ривожланди, Ой календарининг белгилари, ёзув — ҳоз. хитой иероглиф ёзувининг ибтидоси пайдо бўлди. Шу даврда Инь давлатининг ғарб томонида Чжоу деб номланган қабила кучайиб, ўз давлатини ташкил қилди (мил. ав. 1122—256) ва Инь давлатини босиб олди. Чжоу давлати ғарбий Чжоу (мил. ав. 1122—771) ва Шарқий Чжоу (мил. ав. 770—256) каби 2 қисмга бўлинган. Ушбу даврда қулдорлик янада ривожланди. Чжоу қабиласи босиб олган катта ҳудуд дастлабки Чжоу ванлари томонидан ўз қариндошлари, яқинлари ва лашкарбошиларига бўлиб берилди. Шу сабабли кейинчалик бу ҳудудларда бир-бири билан кураш олиб борган бир қанча подшоликлар пайдо бўлди. Кураш давомида айрим йирик подшоликлар вужудга келди. Бу подшоликлар Чжоу ванларининг ҳокимиятини тан олмай қўйди. Шундан кейин улар ўртасида икки ярим аср давомида урушлар юз берди.

Бу давр курашувчи ёки урушувчи давлатлар даври (Чжанго даври — мил. ав. 475—221) деб номланди. Мазкур даврда уруш Цинь, Чин, Чу, Хан, Чжао, Вэй, Ян каби 7 давлат орасида юз берди. Чжанго даврида темир и. ч., ундан курол ясаш тез ривожланди. Бу ҳол деҳқончилик тарақкиётига таъсир кўрсатди. Ҳунармандчилик ихтисослаша бошлади, савдосотиқ тараққий этди, шаҳарлар қурилди ва у деворлар билан ўралди. Ерга хусусий эгалик пайдо бўлди. Синфий қарамақаршилик ва турли подшоликлар ўртасида авж олган сиёсий кураш мафкурада ҳам ўз аксини топди. Мил. ав. 6—3-а. ларда конфуцийчилик, даосизм, моизм (файласуф Моцзи таълимоти) ва б. фалсафий оқимлар шаклланди. Чжанго даврида подшоликлар ўртасида олиб борилган урушлар Цинь подшолигининг ғалабаси билан тугалланди. Натижада Хитойда биринчи марказлашган Цинь империяси (мил. ав. 221—207) барпо этилди. Империянинг асосчиси ва биринчи императори Цинь Шихуанди мамлакатни бирлаштириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қатор ислоҳотлар ўтказди. Унинг даврида хунларга қарши мудофаа деворини қуриш мақсадида шим. даги подшоликлар деворлари бирлаштирилиб, Буюк Хитой девори барпо этилди. Оғир зулмга жавобан халқ ғалаёнлари кўтарилиб, мил. ав. 206 й. да Цинь империяси тугатидди. Лю Бан (Гао цзу) янги сулола ва империя — Биринчи Хань империясига (мил. ав. 206—мил. 25 йлар) асос солди. Хань империяси даврида йирик савдо марказлари (Лоян, Чэнду, Хандан, Линцзи) пайдо бўлди, товарпул муносабатлари, ички ва ташқи савдо ривожланди. Шарқий Туркистон орқали ғарбга — Ўрта Осиё ва Якин Шарқ мамлакатларига борадиган савдо йўли ривожлантиридци (қ. Буюк ипак йўли). Бу даврда қулдорликнинг энг юқори даражага кўтарилиши Ғарбий Хань империясида ижтимоий зиддиятларнинг авж олишига сабаб бўлди. Деҳқон, аскар ва қулларнинг қўзғолонлари оммавий туе олди (бу қўзғолонлар тарихга «қизил қошлар» ва «яшил ўрмон одамлари» қўзғолони номи билан кирган). 25 й. қўзғолончилар пойтахт Чанъанни эгаллагандан сўнг Ғарбий Хань империяси тугатилди. Заминдор зодагонлар қўзғолончиларга қарши кураш мобайнида Лю Сю бошчилигида Сўнгги (Иккинчи ёки Шарқий Хань) империя (25—220) га асос солдилар. 27 й. «қизил қошлар» қўзғолони бостирилган бўлсада, Лю Сю фақат 37 й. га келибгина мамлакатни бирлаштиришга муваффақ бўлди. 184—204 й. лардаги деҳқонлар қўзғолонларидан сўнг империя инқирозга учради. Шундан кейинги уч ярим аср давомида X. майда подшоликларга бўлиниш ҳолатида бўлди. 220 й. га келиб Саньго номини олган уч давлат — Уч подшолик [Вэй (220-265), Шу (221-263), У (222-280)] пайдо бўлди. 265 й. Уч подшолик даври тугаб, мамлакат Ғарбий Цзинь сулоласи ҳукмронлиги остида бирлашди (265— 316). Лекин 316 й. кўчманчи халқлар Цзинь империясини тормор қилиб бутун Шимолий Хитойни босиб олди. Натижада Шим. Хитойда турли даврларда 16 та нохитой подшоликлари ҳукм сурди. X. зодагонларининг кўп қисми шим. да Жан. Хитойга кўчиб ўтиб, Шарқий Цзинь сулоласи (317—420)ни барпо этдилар. Нохитой подшоликлар ўртасида 100 й. дан ортиқ давом этган ўзаро урушлар натижасида Тоба Вэй (Шим. Вэй) давлати (386—534) ғолиб чиқиб, бутун Шимолий Хитойни ўз қўл остида бирлаштирди.

4—6-а. ларда будда ер эгалиги ривожланди. Буддизм Хитойга мил. 1-а. да Ҳиндистондан Ғарбий ва Шарқий Туркистон орқали кириб келган. 420—581 й. ларда Жан. ва Шим. сулолалар (Нанбэй чао) хукмронлик қилган. Бу даврда мамлакатнинг жан. да Сун (420—479), Чи (479-502), Лянг (502-557), Чэн (557— 589), шим. да Шимолий Вэй (386-534), Шарқий Вэй (534-550). Шим. Чи (550577), Ғарбий Вэй (535-557), Шим. Чжоу (550-581) каби давлатлар пайдо бўлди. Жан. даги давлатлар хитойлар томонидан, шим. даги давлатлар эса хитой бўлмаган халқлар томонидан ташкил этилди. 581 й. да Хитой даги майда давлатларни бирлаштириш асосида Суй сулоласи (581— 618), 618 й. да Тан сулоласи (618—907) ҳокимият тепасига келди. Айрим маълумотларга кура, этник жиҳатдан Тан сулоласи туркларга алоқадор бўлганлиги сабабли дастлабки мазкур сулола турклар томонидан қўллабқувватланди. 7-а. охирида Тан империяси ҳарбий жиҳатдан юксалди, боскинчилик урушлари олиб борди. 630 й. Шарқий Турк хоқонлиги, 657 й. Ғарбий турк хоқонлигига зарба берилиши натижасида Шарқий Туркистондаги давлатлар 100 йилга яқин Хитойга қарам бўлиб қолди. 751 й. Тан армияси Талас жангищ араблар томонидан мағлубиятга учрагач, империя ғарбга қилмоқчи бўлган юришдан воз кечишга мажбур бўлди. Уйғур хоқонлиги даври (745—840)да эса унинг таъсири остига тушиб қолди.

8-а. ўрталаридан марказий ҳокимият билан чекка вилоят ҳокимлари ўртасида кураш кучайди, 874—901 й. лардаги деҳқонлар қўзғолонлари натижасида Тан империяси инқирозга юз тутди. Сўнгра тарихда турли тўдалар кураши ва мамлакатнинг майда ҳокимликларга бўлиниб кетиши билан машҳур бўлган У дай шиго («Беш сулола 10 та ҳокимлик», 907—960) деб ном олган давр бошланди. 960 й. саркарда Чжао Куанинь сўнгги Чжоу (951— 960) сулоласини ағдариб ташлаб Сун империяси (960—1279)га асос солди. Бу империя даврида X. ҳудуди шимда Буюк Хитой деворидан, ғарбда Хуанхэ дарёсининг юқори қисмидан, жан. да Вьетнам чегарасидан нарига ўтмади. Шим. ва шим. шаркда X. ҳудудининг талай кисмини Ляо киданлар давлати, СиСя тангутлар давлати босиб олди. Сун империяси бу давлатларга кумуш ва шойи билан хирож тўлаб турди.

Хитойга бостириб кирган чжурчжэнлар 1125 й. Ляо империясини тормор этиб, чегаралари Хуанхэ дарёси бўйлаб ўтадиган Цзинь давлатини барпо этдилар. 1141 й. Сун империяси Цзинь давлатининг вассалига айланди.

13-а. нинг 1ўн йиллигида мўғуллар Хитойни истило килишга киришиб, 1279 й. да унинг барча худудини босиб олдилар. Хитой ва Тибет халкдари мўғулларнинг Юань сулоласи ҳукмронлиги (1271— 1368; Х. да 1280 й. дан) остида яшади. Хитой халқининг мўғул боскинчиларига қарши олиб борган кўп йиллик кураши 14-а. ўрталарида Мин сулоласи (1368— 1644)нинг вужудга келиши билан якунланди.

16-а. да Хитойда европаликлар пайдо бўлди. 1557 й. Португалия Х. нинг Аоминь худудини «ижара»га олди. Синфий қарамақаршилик, ҳукмрон гуруҳларнинг ички курашлари, Манжуриянинг жан. да яшовчи чжурчжэн кабилалари (17-а. бошларидан манжурлар)нинг ҳужумлари натижасида 17-а. бошида Мин империяси чуқур инқирозга юз тутди. 1628—45 й. лардаги деҳқонлар уруши натижасида Мин сулоласи бархам топди. Хитойни манжур босқинчилари босиб олди. Ҳокимият манжурларнинг Цин сулоласи (1644—1911) кулига ўтди. Цин империяси боскинчилик сиёсатини олиб бориб, Ички Мўғулистон (1636), Жунғария хонлиги (1757), Шарқий Туркистон (1760), Тибет (18-а. охири) ҳисобига ўз худудини анча кенгайтирди. Шарқий Туркистондаги Ёркенд ва Жунғория хонликлари йўқ қилинди. Шарқий Туркистон Синьцзян — «Янги чегара» номи билан Цин империясига кушиб олинди. Цин империясида деҳқонларнинг антиманжур қўзғолонлари авж олди.

17—18-а. ларда Цин империяси билан расмий муносабатлар урнатищда муваффакиятга эриша олмаган ғарб давлатлари, биринчи навбатда, Буюк Британия 18-а. охирларидан Хитойга тазйиқ ўтказа бошлади. Инглиз савдогарлари Хитойга кўплаб афюн келтира бошладилар. 1839 й. га келиб инглизхитой муносабатлари кескинлашди ва 1840—42 й. ларда Англия билан Хитой ўртасида биринчи «афюн» уруши бўлиб ўтди. Натижада инглизлар Х. да бир қатор имтиёзларни қўлга киритдилар. 1842 й. Нанкин шартномасига кўра, X. Англия савдоси учун 5 та портини очишга, Сянган (Гонконг) о. ни Англияга беришга, товон тўлаш, савдо имтиёзлари ва б. беришга мажбур бўлди. 18-а. охирларидан Цин империяси инқирозга юз тутди. Синфий ва миллий зиддиятлар кучайди. 1844 й. X. АҚШ ҳамда Францияга ҳам шундай имтиёзлар берадиган шартномаларни имзолашга мажбур бўлди. X. ярим мустамлака мамлакатга айлана бошлади. Айни вақтда Хитойнинг турли вилоятларида халқ оммасининг манжурлар зулмига қарши қўзголонлари авж олди. 1850 й. тайпинларнинг линий мазҳаби манжурлар зулмига қарши қўзғолон кўтарди (қ. Тайпин қўзюлони). Мазкур қўзғолондан кейин Шарқий Туркистонда ҳам умумий халққўзголони юз берди. Натижада ушбу мамлакат 14 й. давомида мустақил бўлди.

1856 й. Англия, сўнгра Франция Х. даги мавқеларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Хитойга қарши янги уруш очдилар (иккинчи «афюн» уруши). Улар 1858 й. шим. даги Дагу фортларини эгаллаб, Тяньцзинь ва Пекинга жиддий хавф содцилар. Цин ҳукумати таслим бўлди. 1860 й. АнглияФранция экспедицияси Пекинни ишрол қидци. 1860 й. ги Пекин шартномаларига кўра, X. Англия билан Францияга катта товон тўлашга, Буюк Британияга Цзюлун (Коулун) о. нинг бир қисмини беришга, чет эл савдоси учун Тяньцзинни очиб қўйиш ва б. шартларга рози бўлди.

1860-й. лардан Англия, Франция ва АҚШ Цин ҳукуматига тайпинларга қарши курашда ёрдам бера бошлади. «Афюн» урушлари ва тайпинлар қўзғолонининг бостирилиши натижасиа Англия, АҚШ ва Франция Хитой даги мавқеларини мустаҳкамлаб олди. 1884— 85 йлардаги Х. Франция урушида X. енгидди. Ўша йиллари Хитойнинг Япония билан муносабатлари ёмонлашди. Япония 1874 й. да Тайванни босиб олишга уринди. 1879 й. да Рюкю о. ларини эгаллади. 1894 й. эса Япония Хитой уруши бошланди. X. бу урушда енгилди. Уруш натижасида шу давргача X. қўл остида бўлган Корея мустақилликка эришди, Тайвань о. ва Пэнхуледао олари Японияга берилди. Германия, Франция, Бугок Британия, Япония ва Чор Россияси Хитойнинг бир қанча ҳудудини «ижара»га олдилар ва Хитойда ўз таъсир доираларини барпо этдилар. Хитойнинг бошқа давлатлар томонидан босиб олиниши ва Цин ҳукмдорларининг таслимчилик сиёсати Хитойда катта норозиликка сабаб бўлди. 1894 й. Х. да Сунь Ятсен бошчилигида инқилобий демократик ҳаракат майдонга келди. 1899 й. йирик антиимпериалистик Ихэтуань қўзғолони бўлиб ўтди. Империалистик давлатлар (Буюк Британия, Германия, АвстрияВенгрия, Франция, Япония, АҚШ, Россия, Италия) Х. га карши интервенция бошлаб, 1900 й. авг. да Пекинни ишғол қилдилар. 1901 й. 7 сент. да чет давлатлар билан X. ўртасида «Якунловчи баённома» имзоланиб, Цин империяси ярим мустамлакага айлантирилди. 20-а. бошида X. ярим мустамлака мамлакат намунаси эди. 1905 й. Сунь Ятсен Японияда Тунмэнхой инқилобий партиясини тузди. 1910 й. га келиб шаҳар ва кишлоқларда қўзғолонлар янгидан авж одди. Хитойда т. й. қурилишини чет эл монополияларига топширилишига қарши 1911 й. сент. да Сичуанда бошланган ҳаракат ҳукуматга қарши қўзғолонга қўшилиб кетди. Бу қўзғолонлар Синьхай инқилобининг бошланишига сабаб бўлди.

1911 й. дек. да Сунь Ятсен 16 й. лик эмиграциядан қайтиб кедди. 1912 й. 1 янв. да X. расман республика деб эълон қилинди. 1912 й. 12 фев. да Цин сулоласи ағдарилиб, монархия бекор қилинди. Инқилобий вилоятлар вакилларининг Нанкиндаги мажлисида Сунь Ятсен X. республикасининг муваққат президенти қилиб сайланди. Аммо шим. даги хитой помешчиклари ва ҳарби(| доиралари Юань Шикай бошчилигида инқилобий жан. га қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлади.

1912 й. 25 авг. да Сунь Ятсен тарафдорлари Гоминьдан партиясини туздилар. Хитойда Шимолий X. ва Жанубий X. ҳукуматлари пайдо бўлди.

1-жаҳон уруши (1914—18) даврида Япония Хитойга нисбатан ўз экспансиясини кучайтирди. Пекиннинг Антанта давлатлари билан боғланган милитаристик ҳукумати 1917 й. авг. да Германияга қарши уруш эълон килди. Жанубий X. ҳукуматини 1917 й. сент. дан 1919 й. гача Сунь Ятсен бошқарди.

Хитой даги инқилобий ҳаракатнинг ривожланишида хитой халқининг 1919 й. май—июнь ойларидаги мустамлакачиларга қарши чиқишлари («Тўртинчи май» ҳаракати) муҳим босқич бўлди. 1921 й. июлда Шанхайда Хитой Коммунистик партияси (ХКП)нинг 1таъсис съезди бўлиб ўтди. Сунь Ятсен яқинлашиш йўлини танлади. 1923 й. фев. дан Сунь Ятсен яна Гуанчжоуда Жанубий X. ҳукуматини бошқарди ва Миллий инқилобий армия (МИА)ни тузди.

1924 й. кузда инглизлар Хитой мухолифатчи кучлар билан биргаликда Сунь Ятсен ҳукуматини ағдариб ташламоқчи бўлдилар, лекин МИА ва ишчи отрядлари бу ҳаракатни бостирдилар.

1925—27 й. ларда Хитойда коммунистлар раҳбарлигида инқилоб бўлди. 1925 й. 1 июлда Гуанчжоу ҳукумати ўзини Миллий ҳукумат деб эълон қилди. 1925 — 26 й. ларда МИА Гуанси, Гуйчжоу провинциялари ва Хунан провинциясининг жан. қисмида инқилобий ҳокимият ўрнатди. Шундан кейин коммунистлар билан гоминданчилар ўртасида ҳокимият учун кураш бошланди. Коммунистлар совет ҳукумати, Чан Кайши бошчилигидаги гоминданчилар АҚШ ёрдамига суянди. Совет ҳукумати ёрдамидан тўла фойдаланиш мақсадида коммунистлар ўз базаларини шим. га кўчиришни лозим топди. Шу боис 1926 й. июлда МИА шим. га юриш бошлади. 1927 й. мартда ХКП раҳбарлигида қўзғолон кўтарган Шанхай ишчилари шаҳарни озод қилдилар. Тез орада Нанкин ҳам озод этилди. Гоминьданнинг ўнг қаноти МИА Бош қўмондони Чан Кайши бошчилигида 1927 й. 12 апр. да Шанхай ва Нанкинда, сўнгра Гуанчжоуда тўнтариш қидди. 1927 й. 18 апр. да Нанкинда аксилинқилобий «Миллий ҳукумат» тузилди. 1927 й. июлда Уханда ҳам аксилинқилобий тўнтариш ўтказилди. Кўп ўтмай чап қанот гоминьданчилар ҳам уларга таслим бўлди. ХКП қонундан ташқари деб эълон қилинди.

Хитой миллий инқилоби мағлубиятдан сўнг гоминьдан реакцион диктатураси қарор топди.

Хитойнинг кўп қисмида гоминдан ҳукмронлигига қарамасдан айрим қишлоқ рнларида ХКП раҳбарлигида X. Қизил армияси отрядлари, ўша даврда советлар деб аталувчи инкилобий демократик ҳокимият ўчокдари (асосан, Жан. ва Марказий Хитойда) тузилди, демократик тадбирлар амалга оширидди. 1931 й. нояб. да Жуйцзинь ш. (Цзянси провинцияси)да X. совета рнлари вакилларининг 1Умумхитой съезди бўлиб, у Хитой Совет Республикаси (ХСР)нинг МИК ва Муваққат марказий ҳукуматини сайлади, қидди. 1930—33 й. ларда X. Кизил Армияси гоминьдан қўшинларининг 4 йирик юришини қайтарди.

1931 й. охирида япон қўшинлари Шим. Шарқий Хитойни ишғол қилиб, 1932 й. да Маньчжоу Го қўғирчоқ ҳукуматини тузди. 1933 й. япон қўшинлари деярли қаршиликсиз Жэхэ провинциясини босиб олди. 1933—34 й. ларда Чан Кайши X. совет рнларига қарши 5йирик юриш килди. X. Қизил Армияси (ХКП МК билан бирга) Марказий Хитойни ташлаб шим. ғарбга кўчиб ўтишга мажбур бўлди (1934 й. окт. — 1936 й. нояб.) ва Шэньси ҳамда Ганьсу провинциялари чегарасига чиқди. 1936 й. Япония агрессияси хавфининг кучайиши ва кенг халқ оммасининг норозилиги гоминьдан раҳбарларини X. Қизил Армиясига қарши курашни тўхтатишга мажбур этди.

1937 й. июлда Япония бутун Хитойни босиб олиш режасини амалга оширишга киришди. Урушнинг биринчи ойларидаёқ японлар Х. нинг катта қисмини, жумладан, Бэйпин (Пекин), Тяньцзинь, Шанхай ва б. шаҳарларини босиб олди. Хитой халкининг япон босқинчиларига қарши озодлик уруши (1937—45) бошланди. Халқнинг тазйиқи остида гоминьдан раҳбарлари 1937 й. 23 сент. да ХКП билан гоминьдан ўртасида ҳамкорлик ўрнатилганлигини маълум қилди. Япон қўшинлари 1937 й. июлдан 1938 й. окт. гача Шимолий Хитойнинг барча ҳудудини, Марказий Хитойнинг бир қисмини, шунингдек, Жанубий Хитойнинг муҳим денгиз бўйи рнларини босиб олди. ХКП японлар босиб олган рнларда партизанлик ҳаракатини кенг авж олдирди.

Совет Армияси ўтказган Манжурия стратегик операцияси (1945) натижасида Шим. Шарқий X. ва Ички Монголия япон милитаристларидан озод этилди. 1945 й. 2 сент. да Япония сўзсиз таслим бўлди. 1945 й. 13 окт . да Чан Кайши ҳукумати қўшинлари озод килинган ҳудудларга ҳужум бошлади. Гоминьдан ҳукумати ва келишган (1946 й. 10 янв.) бўлса ҳам 1946 й. июлда Чан Кайши тарафдорлари бутун мамлакат миқёсида фуқаролар урушини яна бошлаб юборди. АКШ чанкайшичиларга ҳар томонлама ёрдам кўрсата бошлади. Бироқ X. Халқ озодлик армияси гоминьданчиларга карши муваффакиятли жанглар олиб бориб, 1948—49 й. янв. бутун Шим. Шарқий X., Шимолий Хитойни, Шим. Ғарбий Хитойнинг кўп қисмини, Марказий Хитойнинг Янцзи дарёсигача бўлган ерларини озод килди. 1949 й. кузга келиб X. Халқ озодлик армияси ҳужумни давом эттирди ва Шим. Ғарбий X. ва Марказий Хитойни, Жан. ва Жан. Ғарбий Хитойнинг катта қисмини озод қилди. Чан Кайши тўдаси эса Тайванга қочди. 1949 й. 1 окт. да Пекинда Хитой Халқ Республикаси (ХХР) тузилганлиги эълон қилинди. Шарқий Туркистон, Ички Монголия ва Тибет ҳам ушбу республикага киритидди. ўз зиммасига олган Мао Цзедун бошчилигидаги X. раҳбарияти ва ХКП қилди ва хусусий мулкни давлат мулкига айлантириш, қ. х. ни жамоалаштириш, социализмнинг совет модели негизини яратиш йўлини танлади. 1951 й. X. ҳудудини гоминьданчилардан озод этиш (Тайвань ва Пэнхуледаодан ташқари) тугалланди. 1952 й. ХХР ҳукумати жойларда халқ ҳокимияти органларини тузиш, гоминьданчиларни йўқотиш, йирик капитални мусодара қилиш бўйича катта ишларни амалга оширди. 1953 й. аграр ислоҳотлар ўтказилди. 300 млн. га якин ерсиз ва кам ерли деҳқонлар ва уларнинг оилаларига собиқ заминдорлар ерлари бўлиб берилди. 1953—54 й. ларда маҳаллий ва марказий ҳокимият органларига умумий сайловлар бўлди. 1954 й. сент. да Умумхитой халқ вакиллари мажлисининг 1сессияси бўлиб, ХХР конституцияси қабул қилинди.

50-й. ларнинг 2-ярмида Мао Цзэдун бошчилигидаги ХХР раҳбарлари 1958 — 60 й. ларда «катта сакраш» (беш йил мобайнида саноат и. ч. ини 6,5 марта, қ. х. ишлаб чиқаришини 2,5 марта кўпайтириш) йўлини тутдилар. Барча қ. х. кооперативлари «халқ коммуналари»га айлантирилди.

1966—76 й. ларда «маданий инкилоб» амалга оширилди. Мао Цзэдун шахсига сиғиниш авж олди. Хавфсизлик органлари ва армия иштирокида, шунингдек, сиёсий жиҳатдан чиниқмаган ўқувчи ёшлар ва талабалардан тузилган хунвэйбинлар («қизил қўриқчилар») ҳамда цзаофанлар («ғалаёнчилар») отрядлари ёрдамида Мао Цзэдун кўрсатмасига биноан мингларча масъул партия ва давлат ходимлари ва зиёлилар ишдан олиниб, сургун қилинди ёки уй қамоғида сакданди. Провинция ва уездларда партия қўмиталари ва халқ томонидан сайланган ҳокимият органлари амадда таркатиб юборидди ва тепадан тайинланадиган, армия вакиллари асосий роль ўйнаган «инқилобий қўмиталар» билан алмаштирилди, халқ хўжалигидаги танглик янада чукурлашди. Хитой КПнинг бу сиёсати (кейинчалик Хитойда кескин танкидга учраган) Мао Цзэдун вафоти (1976)дан кейин қайта кўриб чикилди. Бунда иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш орқали 21-а. ўрталарига келиб Хитойни юксак даражада ривожланган давлатга айлантириш вазифаси қўйилди. Корхоналарнинг хўжалик юритиш фаолиятидаги мустақиллиги оширилди, кўп укладли иктисодиётга рухсат берилди, хорижий сармояларни жалб қилиш мақсадида Хитойда «очиқ иқшсодий рнлар» ва «махсус иктисодий ҳудудлар» ташкил этилди. 1990-й. ларнинг бошларидан Хитой КП томонидан амалга оширилаётган «социалистик бозор хўжалиги»га ўтиш шаклланди. Хитойнинг Буюк Британия билан тузган битими (1989)га мувофиқ Сянган (Гонконг) Хитойга ўтди ва ХХРнинг махсус маъмурий рни макрмини олди. X. 1971 й. дан БМТ аъзоси (1945 й. СанФранциско конференциясида БМТ уставига гоминьдан ҳукумати вакили имзо чеккан. Тайвань ноқонуний равишда эгаллаб келган, ХХР эса бу ташкилотда вакилликдан маҳрум қилинган эди. 1971 й. 25 окт. да БМТ нинг Бош Ассамблеяси ХХРнинг қонуний ҳуқукларини тиклаш ва БМТ ҳамда унинг барча органларидан Тайвань вакилларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди). X. 1991 й. 27 дек. да ЎзР суверенитетини тан олган ва 1992 й. 2 янв. да дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 1 окт. — Республика эълон қилинган кун (1949).

Сиёсий партия ва ташкилотлари, X. халқ сиёсий маслаҳат кенгаши, касаба уюшмалари. X. Коммунистик партияси (ХКП, 1921 й. тузилган; Бош котиби Ху Цзинтао. 50,3 млн. аъзоси бор); Гоминьдан инқилобий қўмитаси, 1948 й. асос солинган; X. Демократик лигаси, 1941 й. тузилган; X. Демократик миллий қурилиш ассоциацияси, 1945 й. тузилган; X. Демократия тараққиётига кўмак берувчи ассоциация, 1945 й. ташкил этилган; X. дехкрнишчилар демократик партияси, 1947 й. асос солинган; Чжунго чжигун дан (X. адолатга интилиш партияси), 1925 й. тузилган; Цзюсань сюе шэ (3 сент. жамияти), 1946 й. тузилган; Тайвань мухторияти демократик лигаси, 1947 й. асос солинган; X. халқ сиёсий маслаҳат кенгаши; 1949 й. тузилган. Умумхитой касаба уюшмалари федерацияси, 1925 й. тузилган.

Хужалиги. X. — индустриалаграр мамлакат. 1949 й. халқ инқилобидан сўнг халқ хўжалигини тиклашга киришди ва дастлабки 5 й. ичида юксак натижаларга эригдди. Аммо ундан кейинги 20 й. дан ортиқ давр ичида иқтисодиёти ниҳоятда қийин аҳволга тушиб қолди. 1978 й. да бошланган иқтисодий ислоҳотлар мамлакат иқгисодиётини ривожланиш йўлига олиб чиқци. Иктисодий ўсиш суръати йилига ўрта ҳисобда 8—10%, хусусий мулкчиликка асосланган тармоқларда 30% га ошди. 1980-й. лар охирида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 баравар кўпайди, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоси ҳал бўлди. 1990-й. лар охирқца ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 49%, қ. х. ники 19%, хизмат кўрсатиш тармоғиники 32%ни ташкил этди.

Саноатида кўп тармоқли машинасозлик [станоксозлик, қ. х. ва транспорт машинасозлиги, тракторсозлик, автомобилсозлик (2003 й. 4 млн. 443 минг 700 дона автомобиль ишлаб чиқарилди), электр энергетикаси ва б. саноат жиҳозлари, электрон буюм ва приборлар, шунингдек, велосипед, тикув машиналари, соат ва б. ишлаб чиқариш], кимё, қора металлургия муҳим мавқега эга. Саноатнинг асосий тармоқларидан — тўқимачилик [ипгазлама (1996 й. 22,1 млрд. метр), шойи, жун газлама и. ч. ], озиқовкат саноати ривожланган. Иссиқлик энергетика базасининг асоси — кўмир. У, асосан, Хитойнинг шим. ва шим. шарқида қазиб олинади (1993 й. 1149 млн. тонна). Нефть мамлакатшим. ғарби ва шим. шарқида қазиб олинади (142 млн. тонна). X. шим. шарқида ёнувчи сланец конлари, Сичуань сойлиги ва Цайдам текислигида газ конлари бор. Йилига ўртача 1654 млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади (асосан, иссиқлик электр стяларида). Пўлат (йилига 86 млн. тонна), рангли металлар (алюминий, мис, рух, қўрғошин, қалай, сурма) эритилади. Цемент (490 млн. тонна), минерал ўғит (27 млн. тонна) ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ҳам катта аҳамиятга эга [энг қад. тармоқлари — йигирувтўқув, керамика (чинни ва фаянс) ва уйрўзғор буюмлари и. ч. ]. X. Бадиийҳунармандчилик буюмлари билан ҳам машҳур.

Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Қ. х. да фойдаланиладиган ернинг 93 млн. гектари (мамлакат ҳудудининг 10%) ишланади, 49% суғориладиган ерлар. Экин майдонининг 2/3 қисмини шоли, бугдой, батат, картошка эгаллайди, 18% га техника экинлари (пахта, соя, ер ёнғоқ, чой, тамаки, жут, шакарқамиш, қанд лавлаги ва б.) экилади. Шунингдек, тариқ, арпа, гречиха ҳам етиштирилади. Хитойнинг жан. даги денгиз соҳиллари ва Сичуань сойлигида шакарқамиш, шарқий ва марказий рнларида чой ўстирилади. Тунг ва лак дарахтлари ҳам ўстирилади. Тропик, субтропик ва мўътадил минтақаларда кўп тармоқли боғдорчилик (цитрус мевалар, ананас, банан, манго, олма, нок ва ҳ. к.) ривожланган. Айрим рнларда токчилик билан шуғулланилади. 1992 й. 443 млн. тонна ғалла, 5 млн. тоннага яқин пахта етиштирилди.

Чорвачиликда Хитойнинг ҳар бир йирик рни ўзига хос йўналишга эга. Шарқий Хитойда чўчқачилик, паррандачилик ривожланган, иш ҳайвонлари кўпайтирилади. Ички Монголия, СиньцзянУйғур мухтор рнининг шим. қисми ва Тибетда яйлов чорвачилиги (қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик) асосий ўринда. 1996 й. 109 млн. қорамол, 452 млн. чўчқа, 127 млн. қўй бўлган. 1992 й. 29 млн. тонна гўшт, 5 млн. тонна сут тайёрланган. Янцзи ва Чжуцзян дарёлари ҳавзаларида тут ипак қурти, Шим. Шарқий Хитойда ва Шаньдунда дуб ипак қурти боқилади. X. дунёда табиий шойи етиштирувчи йирик давлатлардан бири. X. балиқва б. денгиз ҳайвонларини овлашда дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Чучук сув ҳавзаларида ва шолипояларда балиқчилик ҳам кенг тарқалган. Хитойда ёгоч тайёрланади, ёввойи ўсимлик мевалари ва шифобахш ўтлар йиғилади.

Транспорти. Т. й. транспортнинг асосий тури. Уларнинг уз. 73 минг км. Хитойнинг шаркий портлари т. й. орқали Монголия, Россия, Марказий Осиё давлатлари, Эрон ва Европа мамлакатлари билан боғланган. Автомобиль йўллари уз. 1,278 млн. километр. Сўнгги йилларда тез юрар автомобиль йўллари қуриш ривожланган. Уларнинг уз. 8733 км.

Ички сув йўлларининг уз. 150 минг км дан ортиқ. Йирик денгиз портлари: Шанхай, Далянь, Цинхуандао, Циндао, Гуанчжоу (Хуанпу билан), Тяньцзинь (Синьган билан). ХХРнинг кўп шаҳарлари жаҳондаги йирик шаҳарлар ҳаво йўллари билан боғланган.

Ташқи савдоси. X. четга кўмир, чой, балиқ, тўқимачилик хом ашёси, шойи маҳсулотлари, трактор ва автомобиль, вольфрам рудаси, электрон, тўқимачилик ва машинасозлик саноати маҳсулотлари чиқаради. Четдан машина ва жиҳозлар, мураккаб ҳисоблаш техникаси, нефть, ғалла, кимёвий ўғит, ёғоч ва б. олади. Taшқи савдода Япония, АҚШ, Германия, Россия, Покистон билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — юань.

Тиббий хизмати. Хитойда 1978 й. дан бошлаб ўтказила бошлаган иктисодий ислоҳотлар натижасида тиббий хизмат кўрсатиш тармоғида ҳам туб ўзгаришлар юз берди.

Илгари ёпилган тиббиёт ўқув юртлари ва тиббий муассасалар қайта тикланди ва янгилари очилди. 1999 й. мамлакатда 310 минг касалхона ва б. даволаш масканлари фаолият кўрсатди. Касалхоналардаги ўринлар сони 2,91 млн., тиббий хизматчилар сони 4,42 млн., жумладан, шифокорлар сони 1,41 млн. дан ошди. Мамлакатда фаолият кўрсатаётган санитарияэпидемиология стялар сони 5907 дан, улардаги хизматчилар сони 220 мингдан, тиббиёт муассасалари сони 2724 ва улардаги хизматчилар сони 73 минг кишидан ошди. ХХРда халқ табобати ман этилмаган. Аксинча, унга эътибор кучайтирилган. Ушбу соҳада махсус ўқув масканлари, шифохоналар, дорихоналар мавжуд. Кўп хитой шифокорлари ўз фаолиятларини гарб, халқ табобат услуби асосида олиб борадилар. Барча дорихоналарда халқ табобати негизида яратилган доридармонлар сотиладиган бўлимлар мавжуд. Халқ табобатига дойр махсус қўлланма ва адабиётлар ҳам тезтез нашр қилиниб туради.

Халқ маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари. ХХР ташкил топгунга (1949) қадар аҳолининг 80% саводсиз бўлган. Халқ ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг маориф тизимида туб ўзгаришлар рўй берди. Лекин «маданий инқилоб» йилларида маориф тизими ҳам тангликка учради. Уни амалга ошириш вақгида деярли барча ўқув юртлари ёпилди, саводсизликни тугатиш бўйича ишлар тўхтатилди. Халқ маорифи тизимида 1985 й. дан бошланган ислоҳотлар асосида мамлакатда 9 й. лик мажбурий таълим жорий этилди. У бошланғич (ўқиш муддати 5 й.) ва ўрта умумий таълим мактабидан иборат. Ўз навбатида ўрта умумий таълим мактаби 1 ва 2 босқичли бўлиб, уларда ўқиш муддати 5 ёки 6 й. Ўрта махсус ўқув юртлари ва касб-ҳунартехника билим юртлари мавжуд. Олий ўқув юртларида 4,13 млн. талаба таълим олади (1999). Йирик олий ўқув юртлари: Пекин университеты, Нанкин университети, Шанхайдаги Тунцзи ва Фудань университетлари, Пекиндаги «Цинхуа» политехника инти, Пекин авиация, машинасозлик интлари, ўлка ва мухтор рн марказларидаги университетлар ва б. Йирик кутубхоналари: Пекин миллий кутубхонаси (4,5 млн. асар), Хитой ФА нинг марказий кутубхонаси (2,6 млн. асар), Нанкин кутубхонаси (2,4 млн. асар), Шанхай кутубхонаси (7,1 млн. асар) ва б. Музейлари: Пекиндаги сарой музейи, Хитой музейи, Хитой тарихий музейи, Тяньцзинь тарих музейи, Шанхайдаги тиббиёт тарих музейи, Шанхай музейи, Пекиндаги геол. музейи, ўлка ва мухтор рнлардаги музейлар ва б.

И. т. лар X. фанлар академияси (1949), Тиббиёт ФА (1956), Қ. х. фанлар академияси инт ва и. т. муассасаларида ҳамда олий ўқув юртларида олиб борилади. Хитойда, шунингдек, Ўрмончилик академияси, Хитой анъанавий тиббиёти и. т. института, Геол. фанлари академияси, Т. й. лар вазирлиги и. т. института, Чўян ва пўлат марказий инти, Рангли металлар марказий академияси, Нефть қидирув ва қазиш й. т. институти, тўқимачилик и. т. институти ҳам фаолият кўрсатади. 1999 й. Хитойда 2,71 млн. киши и. т. ишлари билан шуғулланди. 1981 й. дан тадқиқотчиларга бакалавр, магистр ва фан дри каби илмий даражаларни бериш тизими жорий этилди. Барча и. т. лар ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги фан ва техника давлат қўмитаси томонидан мувофиклаштириб турилади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Хитойда бир қанча газ. ва жур. нашр этилади. Йириклари: «Баньюэ тань» («Суҳбат», 2 ҳафтада 1 марта чиқадиган жур., 1980 й. дан), «Бэйцзин жибао» («Пекин газетаси», кундалик газ., 1950 й. дан). «Вэньхуэй бао» («Адабий оқим», кундалик газ., 1937 й. дан), «Гуанмин жибао» («Ёруглик», кундалик газ., 1949 й. дан), «Гуанси жибао» («Гуанси газетаси», кундалик газ.), «Гунжэнь жибао» («Ишчилар газетаси», кундалик газ., 1949 й. дан), «Жэньмин жибао» («Халқ газетаси», кундалик газ., 1948 й. дан), «Наньфан жибао» («Жанубий газета», кундалик газ., 1952 й. дан). «Пекин ревью» («Пекин шарҳи», ҳафталик сиёсий ва назарий жур., 1958 й. дан), «Синьцзян жибао» («Синьцзян газетаси», кундалик газ.), «Сичуань жибао» («Сичуань газетаси», кундалик газ., 1952 й. дан), «Цзинцзи жибао» («Иқтисодий газета», ҳафтада 6 марта чиқадиган газ., 1983 й. дан), «Цюши» («Ҳақиқатга интилиш», жур.), «Чжунго циннянь бао» («Хитой ёшлари», ҳафтада 4 марта чиқадиган газ., 1951 й. дан), «Чжунго шаонянь бао» («Хитой пионерлар газетаси», кундалик газ., 1951 й. дан), «Шанхай стар» («Шанхай юлдузи», инглиз тилидаги газ., 1992 й. дан). Синьхуа расмий ахборот агентлиги 1931 й. 7 нояб. да ташкил этилган, дастлаб Қизил Хитой агентлиги деб номланган; 1937 й. дан ҳоз. номда. Миллий радиоэшиттириш хукумат хизмати 1947 й. тузилган. Марказий телевидениега 1958 й. асос солинган. 1993 й. дек. да мамлакатда 500 дан ортиқ телевизион стя ишлади.

Адабиёти. X. адабиёти жаҳонда энг қад. адабиётлардан бири бўлиб, уч минг йиллик анъаналарга эга. Қадимги X. адабиётининг биринчи йирик шеърий асари «Шицзин» («Қўшикдар китоби», мил. ав. 11—6-а. лар) халқ қўшиқлари ва диний маросим мадҳиялари мажмуасидан иборат. Мил. ав. 1-минг йилликка мансуб бадиий наср фалсафа, тарих, геогр. ва б. га дойр асарлар билан узвий боғлиқ («Шан шу» — «Тарихий ривоятлар китоби» ва б.). Сима Цяннинг (мил. ав. 1-а.) «Ши цзи» («Тарихий хотиралар») китоби Хань даври (мил. ав. 206 — мил. 220-й. лар) насрининг йирик ёдгорлиги ҳисобланади. Шеъриятнинг муҳим қисмини ташкил этган лирик ва сатирик халқ қўшиқлари (юэфу)да халқ ҳаёти ўз ифодасини топган. 4-а. охири — 5-а. бошларида яшаган йирик новатор шоир Тао Юаньмин (365—427) шеърияти ҳаёт ҳақидаги фалсафий мушоҳадалардан иборат бўлди. Мамлакатни Тан сулоласи (618 — 907) бирлаштиргач, адабиёт ривожи учун қулай шароит яратилди. Худди ўша даврда вэнь янь — хитой адабий тили узилкесил шаклланди.

7—10-а. ларда Чэнь Цзиан, Ван Вэй шеърлари машҳур бўлди. Адабиётнинг янада тараққий этишида Ли Бо, Ду Фу ва Бо Цзюйи каби шоирларнинг таъсири катта бўлди. 8—9-а. ларда новелла жанрида юксак ютуқларга эришилди (Юань Чжэнь, Бо Синцзянь, Ли Гунцзо), 10—13-а. ларда шоирлардан Ван Аньши, Су Ши, Лю Юн, Л у Ю, шоира Ли Цинчжао машҳур бўлган. Оуян Сю тарихий ва фалсафий мавзуда асарлар яратди.

Мўғулларнинг Юань сулоласи ҳукмронлиги даври (1280—1368)да шаҳарлар ривож топди. 13-а. да мамлакат шим. да қаҳрамонлик ва маиший мавзуларда мусиқий драма жанри вужудга келди. 14-а. да эпопеяроман жанрининг шаклланиши адабиётда муҳим воқеа бўлди. 16-а. охирларидан наср янги боскичга кўтарилди, тарихийфантастик, ижтимоиймаиший романлар яратилди.

Хитойни манжурлар босиб олган (1644) дан кейин мухолиф кайфиятдаги шоирлар пайдо бўлди, маърифатпарварлик руҳи авж олди. Классик роман чўққиси бўлиб майдонга келган Цао Сюэцин (тахм. 1715—62)нинг «Қизил кўшкдаги уйқу» романида зодагонларнинг ахлоқий ва иқтисодий тушкунлиги ифодаланди.

Янги давр адабиёти (19-а. ўрталари — 1917) манжурхитой зодагонлари, империалистик давлатлар зулмига қарши озодлик ҳаракатини, жамият тушкунлигини акс эттирди. Ғарб маданияти билан биринчи танишув бошланди. 1900-й. ларнинг бошларидаги инқилобий кўтарилиш кўпгина адиблар ижодида ўз ифодасини топди.

1919 й. да бошланган «4 май» озодлик ҳаракати давридан эътиборан энг янги адабиёт вужудга келди. Бу адабиётнинг идк йирик намояндаси Лу Синь (1881 — 1936) асарларида оддий кишилар X. адабиёти тарихида биринчи марта асар қаҳрамонлари қилиб қаламга олинди. 1922 й. да «Ижод» гуруҳига уюшган адиблар романтик рухда асарлар яратдилар. 20-й. лар бошларидан шеъриятдаги сўзлашув тилига асосланган янги шакл классик шеърият шаклларини сиқиб чиқарди. X. халқининг япон босқинчиларга қарши миллий озодлик уруши (1937) даврида ватанпарварлик руҳида ёзилган кичик ҳажмдаги асарлар кенг ёйилди. Япония тормор этилгач (1945), адабиёт мамлакатни демократик ривожлантириш учун курашни авж олдирди. X. Компартияси раҳбарлигида халқнинг озодлик учун курашига ёрдам берадиган инқилобий адабиёт ривожлана бошлади. 1949 й. ХХР ташкил килиниши социалистик қурилишни акс эттирадиган, янги кишини тарбиялашга хизмат қиладиган янги адабиёт ривожига имкон яратди. Чжао Шули (1906—70) нинг «Саньливань қишлоғи», Чжоу Либо (1908—79)нинг «Пўлат оқим» роман ларида ишчи ва деҳқонларнинг янги ҳаёти ва меҳнати ифодаланди. Тарихийинқилобий сюжетларда романлар (Ян Монинг «Ёшлик қўшиғи») яратилди. 50-й. ларнинг бошларида тинчлик ва халклар дўстлиги мавзуларида, айниқса, шеъриятда муҳим асарлар ижод қилинди. Лекин 1958 й. да «инкилобий романтизм билан инқилобий реализмнинг уйғунлиги» X. адабиётида бирдан бир ижодий метод деб эълон қилинди. Амалда эса ижод ахлидан хаспўшлаб акс эттириш, воқеаларни идеаллаштириш талаб қилинди. 60-й. лар ўрталаридан «маданий инқилоб» бошланиши муносабати билан янги бадиий асарлар яратилмай қўйди, таржима асарларини нашр этиш тўхтатилди, кўпгина адабийбадиий жур. лар ёпилди. X. ёзувчилари уюшмаси (1953 й. дан ташкил қилинган)нинг фаолияти ҳам, асосан, тўхтаб қолди. 1970й. ларнинг бошларидан адабий ҳаётда бир оз жонланиш юз берди. «Маданий инқилоб» йилларида қувғинга учраган ёзувчи ва шоирларнинг катта гуруҳи окланди, уларнинг фаолияти қайта тикланди. Улар томонидан ёзилган асарлар нашрдан чикарилди. Халқнинг онгини бозор муносабатларига мослаштириш, ўтган даврга танқидий ёндошиш, миллийликни сақлаб қолиш каби масалалар янги адабиётнинг асосий ғоясига айланди. Жаҳон адабиётининг хитой адабиётига бўлган таъсири кучайди.

1977 й. дан пьеса, шеър, насрий ва публицистик асарлар пайдо бўла бошлади. Бу йилларда яратилган асарларда ўн йиллик тартибсизликлар давридаги турмуш очиб беридди. Наср, айниқса, ҳикоя жанри жонланди. Лю Синьунинг «Синф раҳбари», Ван Мэннинг «Сартарош ҳикояси», Жу Чжицзюаннинг «Кутилмаган воқеа» каби ҳикоялари шуҳрат қозонди. Қиссалардан Шэнь Жуннинг «Ўртача ёш», Е. Вэйминнинг «Дарёда мўлжалсиз сузиш», Л у Яньчжоунинг «Булутлар ортидаги тоғлар қиссаси» ажралиб туради. Шунингдек, Чжоу Кэцинянинг «Сюй Мао ва унинг қизлари», Вэй Вэянинг «Шарқ», Ли Чжуннинг «Хуанхэ шарққа қараб оқади», Гу Хуанинг «Нилуфар гуллари водийсида» романлари пайдо бўлди.

Меъморлиги. X. ҳудудида мил. ав. 4 — 1-минг йилликка оид манзилгоҳлар сакланган. Мил. ав. 2минг йилликда деворлар билан ўралган, ибодатхона ва саройлари бўлган шаҳарлар пайдо бўлди (пойтахт Аньянь ш. саройи харобалари). Синчли бинолар қурилган. Мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида меъморлик ва шаҳарсозлик принциплари шаклланди. Мамлакат марказлашган ягона Цинь давлатига бирлаштирилгач (мил. ав. 221—207), Буюк Хитой деворининт асосий қисми қурилди. Цинь ва Хань даврлари (мил. ав. 206 — мил. 220)да 2 — 3 қаватли уйлар, йирик саройлар қурилди. Мил. ав. 3-а. гача мураккаб конструкцияли улкан саройлар, катта кўприк, мақбара, дарвозалар қуридди (Сичуань провинцияси, Яань уездидаги Гаои цюе). 3—6-а. ларда буддизм таъсири натижасида куп ярусли ибодатхона — пагодалар барпо этилди (Хэнань провинциясида, 523). 7—12-а. хитой меъморлиги шаклларнинг қатъийлиги ва маҳобатлилиги билан ажралиб туради. Бу даврда Лоян, Чанъан ш. лари, сарой ва ибодатхона мажмуалари (Утайшань тоғларидаги Фогуан ибодатхонаси, 857), пагодалар (Сианя яқинидаги Даяньта ёки «Ёввойи ғозлар» катта пагодаси, 652). Сун давлати даврида X. меъморлигига шаклларнинг ниҳоятда нафис ва мутаносиблиги хос (Кайфиндаги Тета ёки «Темир» пагода, 1041—48). Мўғулларнинг Юань сулоласи ҳукмронлиги даври (13—14-а.)да юанлар давлати пойтахти Даду (кейинчалик Пекин)да бинолар ансамбли қайта қурилди, сарой мажмуалари яратилди.

19-а. 2-ярмида Шанхай, Тяньцзинь, Нанкин, Гуанчжоу каби йирик шаҳарларда Европа типидаги эклектик бинолар пайдо бўлди (Ихэюань боғидаги Циньяньфан сарой павильони, Пекиндаги кутубхона). 20-а. 80-й. ларидан замонавий қурилиш конструкциялари миллий меъморий анъаналар билан уйғунлаштирилиб, йирик бино ва иншоотлар бунёд этилди.

Тасвирий санъати. Хитойнинг кад. санъат ёдгорликлари мил. ав. 3минг йилликка мансуб. Хитойнинг куп жойларидан нафис ишланган сопол идишлар, жез ва нефритдан ишланган ва шакли ҳамда гули ҳар хил бўлган буюмлар, ҳайвонларнинг Инь даврига мансуб тошдан ишланган ҳайкалчалари, Чжоу даври (мил. ав. 11—3-а.)га мансуб амалийбезак санъати асарлари топилган. Мил. ав. 1-минг йилликдан қилич сопи, мебель тайёрлашда локдан фойдаланила бошланди. Мил. ав. 4—3-а. ларга оид шойига тушь билан раем солинган асар сакланган. Хань даври (мил. ав. 206 — мил. 220) макбараларидан мифология ва дунёвий мавзудаги рельеф ҳамда ёзувлар, одам, уй ҳайвонлари тасвирланган сопол идишлар, олтин ва кумуш билан безатилган жез буюмлар топилган.

4-а. дан будда ғор ибодатхоналари ҳайкал ва деворий расмлар билан безатилди (Юньган, Луньминь, Майцзишань). Бу даврда рассом Гу Кайчжи ва хаттот Ван Сичжи ижод қилдилар. Тан (618907) ва Сун (9601270) сулоласи даврида X. санъатининг барча тури улкан ютукларга эришди. Бу даврда халқ ҳаётини ҳаққоний акс эттирувчи монументал рангтасвир пайдо бўлди; рассомликнинг шойи матога тушь ёки бўёқ билан раем солиш тури шаклланди. У Даоцзи, Ван Вэй, Янь Либень, Чжоу Фан, Хан Ган ва б. Тан даврининг машҳур рассомлари бўлган. Амалий безак санъати ривожланди. Цзиндечжень чинни мануфактурасида тайёрланган маҳсулотлар чет элга чиқарилди ва жаҳонга машҳур бўлди. 16-а. дан бадиий каштадўзлик ва тўқувчилик ривожланди. 19-а. 2-ярмида Хитойнинг ярим мустамлакага айланиши ижтимоий ва маданий ҳаётда қарамақаршиликлар вужудга келтирди, тасвирий санъатда турғунлик кўзга ташланди. Шу даврда Европа санъати таъсирида мойбўёқ рассомлиги пайдо бўлди. 19-а. охиридан рассомлар миллий классикани ижодий ривожлантириш ёки уни Европа услуби ютуқлари билан уйғунлаштиришга интилдилар. 20-а. нинг 20—30-й. ларида ёғоч гравюраси пайдо бўлди. ХХР ташкил бўлгач (1949), Хитой тасвирий санъати жадал суръатда ривожлана бошлади. Бу даврда Цзян Янь, Хуан Чжоу, Е Цяньюй, Ян Чжигуан ва б. самарали ижод қилдилар. «Маданий инқилоб» йиллари X. рассомлиги инқирози даври бўлди. 1976 й. дан сўнг қайта тиклана бошлади. Рассомлар ўз фаолиятларини такомиллаштириш йўлларини қидира бошладилар. Хитойда Ци Байши, Сюй Бэйхун, Пан Тяньшоу, Ли Кучать, Лю Хайсу, Гуань Шаньюэ ва б. рассомлар машҳур. Замонавий тасвирий санъатида турли оқим ва йўналишлар мавжуд.

Мусиқаси. X. мусиқа маданияти жаҳоннинг энг қад. мусиқа маданиятларидан бири. Унинг манбаи мил. ав. 2минг йилликдаёқ муайян даражада ривожланган қад. қўшиқ ва рақсларга бориб тақалади. «Шицзин» («Қўшиқлар китоби», мил. ав 11—6-а. лар) да 3000 халқ қўшиғи, маросим мадҳиялари тўпланган бўлиб, халқ қўшиқ санъатининг муҳим ёдгорлигидир. Хитой халқ мусиқаси бир овозли бўлиб пентатоникага асосланган (мил. ав. 7-а. да шаклланган). Кейинчалик 7 ва 12 овозли система пайдо бўлди. Асосий мусиқа чолғулари (анъанавий хитой оркестри, одатда, 100 га яқин, чолғудан ташкил топади): торли — сэ, цинь, пипа, эрху, сиху, баньху; пуфлама — сяо, пайсяо, ди, сона, шен; урма — гонг, қўнғироқча, барабан, тарелкалар. Нота ёзувидаги (иероглиф тизими) биринчи профессионал асар — «Юланьцу» («Танҳо орхидея») пьесасидир (муаллифи Цю Мин, 6-а.). 8-а. да балет санъати ривожлана бошлади. 12—13-а. ларда драматик диалог, оркестр жўрлигида куйлаш, пантомима ва рақсни ўзида мужассамлаштирган хитой операси шаклланди. 17-а. нинг ўрталаридан Шарқий Хитойда оркестр мусиқаси ривожланди. 19-а. билан 20а оралиғида Европа мусиқаси таъсири сезилди. 1927 й. консерватория очилди. X. мусиқасига бошқа мамлакатлар мусиқа санъати ютукдарини олиб киришга интилувчи «Янги хитой мусиқаси» деб номланган илғор мусиқа ҳаракати пайдо бўлди. Композиторлар Не Эр (1912 35; оммавий ватанпарварлик қўшиқлар муаллифи), Си Синхай (1905 — 45), Хуан Цзи (1904—38), Чжаншу (1908—38) янги мусиқа асосчиларидир. 1953 й. X. композиторлар уюшмаси тузилган. Пекин, Шанхай, Шэньянь, Ченду, Тяньцзинь, Сиань, Гуанчжоу ш. ларида консерваториялар ишлайди. Хитойда дирижёрлар Ли Дэмунь, Хуан Ицзюнь, Янь Лянкунь, Хан Чжунцзе, Чжэнь Сяоин, композиторлар Ли Хуаньчжи, Лю Чжи, Цюй Сисянь, Цюй Вэй, Чжу Цзяньэр, Чжан Жуй, Чжэн Цюфэн, ижрочисолистлар Лу Чуньлин, Лю Дэхай, Ван Готун, Шэнь Чжунго, вокалчилар Чжан Цюань, Вэй Цисянь, Ху Сунхуа, Ван Кунь, Ли Гуилар машҳур. Сўнгги чорак аср давомида мусиқа санъатида катта юксалиш юз берди. Айниқса, замонавий эстрада жанри тез ривожланди. Ёшлар ўртасида ғарб мусиқасига бўлган интилишнинг кучайиши ҳар хил ёшлар ансамбллари ташкил топишига олиб келди. Европа мусиқа оҳанглари билан миллий мусиқа оҳангларининг қўшилиб кетиши кузатилди. Мусиқа ижро этишда замонавий мусиқа чолғуларидан фойдаланиш кенг тарқадди.

Театр сарчашмалари халқнинг қўшиқрақс ижоди, турли маросим ва ўйинлар билан боғлиқ томошалардан бошланади. Ханьдаври (мил. ав. 3-а. — мил. 3-а.)да шаҳарлар ва ҳунармандчиликнинг ривожи театр санъати тараққиётига таъсир этди. Тан даври (7 — 10-а. лар)да буддизм хитой адабиёти ва санъатига, хусусан, рақс санъатига катта таъсир кўрсатди. 8-а. ўрталарида император Сюаньцзунь саройида «Нокзор» («Лиюань») театр мактаби ташкил қилинди. 10—12-а. ларда профессионал актёрлар труппалари вужудга келди. 13 — 14-а. ларда театр санъати такомиллашди. 17—19-а. ларда муайян худуд билан боғланган маҳаллий театр жанрлари (банцзи, циньцян, юэцзюй ва б.) пайдо бўлди. 19-а. ўрталарида маҳаллий театрлар негизида театрнинг янги шакли — Пекин мусиқали драмаси шаклланди; у кейинчалик хитой умуммиллий классик мусикали драмасига айланди. 20-а. бошларида замонавий драма театри шаклланди (асосан, Европа драма санъати таъсирида). 1907 й. да биринчи драма труппаси — «Кўкламги мажнунтол» («Чуньлюшэ») ташкил қилинди. Ўша йили «Куклам қуёши» («Чуньяншэ») профессионал театри ҳам ташкил топди. 1927 й. Шанхайда илғор театр арбоблари, драматург ва актёрлар «Жанубий жамият» («Наньтошэ»)га бирлашдилар. 1930 — 40 й. лардаги йирик драматурглар: Цао Юй, Го Можо, Хун Шэнь, Тянь Хань, Оуян Юйцянь, Ся Янь ва б.

1930 й. да Суд театр арбоблари лигаси тузилди. 30йларда замонавий драма театр сахналарида рус ва Ғарбий Европа драматургларининг пьесалари қўйилди (Н. В. Гоголь, А. Н. Островский, М. Горький, Г. Ибсен ва б. нинг пьесалари). ХХР ташкил этилгач (1949), театр санъатида ислоҳот ўтказилди, классик драмалар қайта кўриб чиқилди. 1952 й. да 1Умумхитой театр ва драма кўригида ислоҳотга якун ясалди. 1963—64 й. ларда театрда инқилоб ўтказиш, классик пьесаларни «замонавий инқилобий пьесалар» билан алмаштириш масаласи кун тартибига қўиилди, натижада профессионал жамоалар кескин камайиб кетди. «Маданий инкилоб» даври театр санъати учун ҳам тушкунлик даври бўлди. 1976 й. дан сўнг театр тараққиёти янги босқичга ўтди. Ўз асарларида хаётни реал акс эттирувчи ёш истеъдодли драматурглар етишди. Замонавий ва тарихий мавзуларда кўплаб пьесалар яратилди.

Киноси. Хитойда биринчи фильм 1913 й. яратилган («Сохта эрхотинлар»). 1920— 30-й. ларда прогрессив йўналишдаги фильмлар ишлаб чикарилди («Балиқчи қўшиғи», «Йўл», «Чорраҳа» ва б.). 1940й. ларда X. кинематографчилари ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фильмларни суратга олдилар («Сунгари дарёсида», «Баҳорги сувлар шарққа оқади», «Саккиз минг ли, ой ва булутга йўл» ва б.). 1938 й. сент. да тузилган Яньань киногуруҳи озод этилган ҳудудларда «Яньань ва 8армия», «Доктор Норман Бетьюн», «Наньнивань» каби ҳужжатли фильмлар яратдилар. 1946 й. X. шим. шарқининг озод этилган рнларида Дунбэй (Шим. шарқ) студияси (кейинчалик Чаньчунь) ташкил этилди. «Хитой кизлари» (реж. лар Лин Цзифэн ва Чжай Цян), «Пўлат аскар» (реж. Чэнь Инь), «Оқ сочли қиз» (реж. лар Ван Бинь ва Чжан Шуйхуа), «Партия кизи» (реж. Линь Нун), «Тинчлик йўлида» (реж. Хуан Цзолинь) фильмлари 1950-й. лардаги энг яхши фильмлардир. 1950 й. Пекин ш. да кинематография инти ташкил этилган. 1960-й. ларнинг ўрталаридан фильмлар и. ч. камайди. 1967—69 й. ларда деярли барча студиялар ўз фаолиятларини тўхтатди, фақат бир нечтагина ҳужжатли фильм чиқарилди. 1976 й. дан кейин кино и. ч. астасекин тиклана бошлади. 1980-й. ларда қишлоқ ҳаёти мавзусидаги «Юэлян қишлоғидаги қаҳқаха», «Сюй Мао ва унинг кизлари», «Қишлоққа муҳаббат» ва б. фильмлар яратилди. «Сиань ҳодисаси», «Наньчань қўзғолони» фильмларида инқилоб тарихидан муҳим лавҳалар акс эттирилди. «Қон ҳар доим қайноқ», «Кўприк остида» фильмлари ҳоз. замон ёшлари, уларнинг муаммоларига бағишланди. Шунингдек, Лу Синь, Мао Дунь, Лао Шэ асарлари асосида ҳам фильмлар яратилди. «Булутлар ортидаги тоғлар қиссаси», «Ўртача ёш», «Йилқичи» каби фильмларда хитой халқининг маънавий гўзаллиги ва меҳнатсеварлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Хитойда бадиий ҳамда ҳужжатли фильмлар билан бир қаторда мультипликацион ва илмийоммабоп фильмлар ҳам ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон — X. муносабатлари. Ўзбекистон ҳудуди Буюк ипак йўлининг чорраҳаси бўлганлиги туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатлар бир неча минг йиллик тарихга эга. Аммо биринчи Хитой элчиси Чжан Цяннинг қад. Фарғона (Давань, Дайюан) давлатига келиши мил. ав. 128 й. да юз берган. Ушбу воқеани икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқанинг бошланиши деб ҳисоблаш мумкин. Элчи ватанига қайтиб боргандан сўнг, хитойликлар нафақат Фарғона, балки бутун Ўрта Осиё ҳақидаги маълумотларга эга бўлган. Шунинг учун улар элчини ғарбга борадиган Буюк ипак йўлини очган шахс деб билишади. Чжан Цяндан кейин ҳоз. Ўзбекистон ҳудудига келиб кетган элчилар ва будда роҳибларининг сони кўпайган. Қадим замондан бери Ўзбекистон ва X. ўртасида ижобий аҳамиятга эга бўлган савдо ва б. муносабатлар ривожланган. Шу билан бирга икки мамлакат ўртасида нохуш дамлар ҳам бўлиб ўтган. Mac, Х. да тезлик воситаси ва бойлик мезони ҳисобланган Фарғона тулпорларини қўлга киритиш мақсадида Хань империяси қўшинларининг Фарғонага қилган уруши (мил. ав. 104—100) ва Тан империяси армиясининг Тошкентга қилган ҳарбий юриши (658) бунга мисолдир. Алоқаларнинг ривожланиши билан бирга узум, шафтоли, мош, пиёз, ошқовоқ каби мевасабзавотлар ва тандир нони, сомса каби озиқ-овқатларнинг юртимиз ва қўшни давлатлардан Хитойга тарқалиши кузатилган. Ўтган ўрта ва қад. асрларда ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида яшаган кўп кишилар Хитойга бориб фаолият кўрсатганлар. Улар нафақат савдо ишларида, балки қурилиш, фан ва техника соҳасида ҳам ном чиқаришган. Айниқса, Хитойда ташкил топган ва Юань деб номланган мўгуллар сулоласи даври (1279—1368)да Маҳмуд Ялавоч, Умар Шамсиддин ва б. давлат ишларида, Жамолиддин Бухорий, Камолиддин, Муҳаммад Бухорий, хоразмлик Аҳмад Фанакатий ва б. математика ва астрономия соҳасида улкан ишлар қилиб, Хитойда машҳур бўлганлар. 13—14а. ларда бир қатор табиблар Хитойда фаолият кўрсатган, улар ёрдамида Ибн Смнонинг «Тиб қонунлари» хитой тилига таржима қилинган ва у хитой табобати дурдонаси ҳисобланган «Хуэйхуэй яофан» («Мусулмон дориворлари») ҳамда «Бэньцао ганму» («Гиёҳ дориворлар қонуни») асарларининг яратилишида асос бўлган. Ўзбекистонликлар Хитойда исломнинг тарқалишига ҳам катта ҳисса қўшишган. Шу замонларда Самарқанддан борган ва ўғуз қабиласининг солор уруғи авлодидан бўлган 40 дан ортиқ оила Цинхай вилоятига бориб жойлашган. Уларнинг авлоди кўпайиб ҳозир ХХРда мавжуд бўлган 56 халқ (миллат) нинг бирини ташкил қилади.

1368 й. ҳокимият тепасига келган Мин сулоласи даврида Буюк ипак йўли орқали амалга ошириладиган X. ва Туркистон ўртасидаги алоқалар бироз сусайди. Аммо Темурийлар даврида бу алоқалар яна жонланди.

1950 й. дан Ўзбекистон Хитойнинг СиньцзянУйғур мухтор рнига кадрлар тайёрлаш, маҳаллий аҳолини уйғур, қозоқ тилларидаги адабиёт ва ўқув китоблари билан таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ер ости бойликларни аниқлаш, ирригация тизимини яхшилаш бўйича катта ёрдам кўрсатди. Адабиётларни нашр қилиш учун Тошкентда махсус таҳририят, кадрлар тайёрлаш учун Ўрта Осиё давлат университети (ҳоз. Ўзбекистон миллий университети) да махсус кафедра ташкил этилди. 1978 й. дан Ўзбекистон талабалари Хитойга тил ўрганиш учун юборилди. Тошкентда термос ишлаб чиқарувчи Х. Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этилди (1987). Шу йили Узбекистанга ХХРнинг биринчи расмий делегацияси ташриф буюрди. 1990 й. нояб. да СиньцзянУйғур мухтор рни раиси Темур Давомат Тошкентга келди. 1991 й. июнда илк бор Ўзбекистоннинг расмий делегацияси Урумчига борди. Икки давлат ўртасида савдо ва туристик алоқалар жонланди.

1991 й. ХХР Ўзбекистон мустақиллигини тан олиб 1992 й. Дипломатия муносабатлари ўрнатилгач, икки мамлакат ўртасида тенг ҳуқукли алоқалар ўрнатила бошлади. Ўтган 13 й. давомида икки давлат ўртасида 100 дан ортиқ расмий ҳужжатлар имзоланди. 1992 й. 15 окт. да Тошкентда ХХР элчихонаси, 1995 й. 6 майда Пекинда Ўзбекистон элчихонаси очилди. Шу давр давомида ЎзР Президенти И. Каримов 4 марта (1992, 1994, 1999, 2001 й.) расмий ташриф билан Хитойда бўлди. Илк бор расмий ташриф билан 1995 й. Ўзбекистонга ХХР Давлат кенгаши бошлиғи Ли Пэн келган. ўрнини эгаллаган Ху Цзинтао (2004)лар ҳам расмий ташриф билан Ўзбекистонга келдилар. Ху Цзинтао ХХР раисининг ўринбосари сифатида 1995 й. да ҳам Ўзбекистонда бўлган. Бундан ташқари, ўтган давр давомида икки давлат ташқи ишлар вазирлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбар ходимлари, Парламент делегациялари ва б. нинг ўзаро ташрифлари амалга оширилди. 1994 й. да икки мамлакат ўртасида тузилган савдоиктисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия доимий фаолият кўрсатиб келмоқда. Ху Цзинтаонинг 2004 й. июндаги ЎзРга ташрифи чоғида Ўзбекистон билан Хитой ўртасида шериклик муносабатлари, дўстлик ва ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тўғрисида кўшма декларация, шунингдек, наркотик воситаларнинг, психотроп моддаларнинг ноқунуний айланиши ва суиистеъмол этилишига қарши курашда хамкорлик қилишга, техникавийиктисодий ҳамкорликка оид битимлар имзоланди. 2003 й. икки томон товар айирбошлаш ҳажми 216 млн. АҚШ долларига тенг бўлди. Шундан Ўзбекистоннинг ХХРга қилган экспорта 53 млн., импорти 163 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон бозорларида X. молларининг кўпайганлигини кузатиш мумкин. Хитойдан Ўзбекистонга техника, электроника, электр жиҳозлари, кофе, халқ истеъмол моллари, чой ва зиравор, оптика приборлари ва аппаратлари, транспорт воситалари, тўқимачилик маҳсулотлари, кийимкечак, пойабзал ва б. келтирилади. Ўзбекистон Хитойга ранпги металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, минерал ёнилғи, нефть ва нефть маҳсулотлари, пахта ва ипак толаси, пластмасса ва б. юборади. Айни вактда Ўзбекистонда X. инвесторлари иштирокида тузилган 122 корхана рўйхатдан ўтган. Шулардан 102 таси қўшма корхона, 20 таси 100% X. сармояси ҳисобидаги корхонадир. Республикада X. нинг савдо ҳамда X. компанияларининг 23 ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда. Хитойнинг Ўзбекистонга киритилган сармояси ҳажми 435 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Икки мамлакат ўртасида маданият, фан, техника ва таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда. X. вакиллари Самарқандда ўтказиладиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида, Ўзбекистон фольклор жамоалари Пекинда ҳар йили ўтадиган халқаро маданият ва туризм фестивалида мунтазам иштирок этадилар.

1996 й. Пекинда ЎзР Фанлар академияси билан ХХР Фанлар академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида, 2000 й. Тошкентда ЎзР Фанлар академияси билан ХХР Ижтимоий ФА ўртасида битам имзоланди. 1997 й. ЎзР Президенти И. Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асари Хитойда хитой тилига таржима килиниб чоп этилди. Шу йил Ўзбекистонга бағишланган махсус жур. ва 2004 й. китоб нашрдан чикди. Тошкент билан Шанхай ш. лари, Бухоро вилояти билан Хубэй провинцияси, Тошкент вилояти билан Шаньси провинцияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган. 2000 й. да илмийтехника ҳамкорлиги бўйича махсус қўмита ташкил этилган. 2001 й. Тошкентда X. маданий маркази ташкил топди. 2002 й. да Тошкентда «ХХР фани ва техникаси кунлари» деб номланган кўргазма бўлиб ўтди. 2003 й. Чанчунь (Цзилин ўлкаси) ш. да Камолиддин Беҳзоднинг ҳайкали ўрнатилди. 2004 й. да Пекинда Ўзбекистон — ХХР муносабатларига бағишланган илмий анжуман, Тошкентда хитой маданияти кунлари ўтказилди. Икки давлат ўртасида талабалар алмашуви ҳам амалга оширилмоқда. 2004 й. июнда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Хитой таълим вазирлиги ўртасида Тошкентда хитой тилини ўрганиш бўйича Конфуций номидаги институтни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

2001 й. да Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгандан бери ушбу ташкилот доирасидаги муносабатлар ривожланмоқда. Айниқса, терроризмга қарши кураш ва Урта Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик кенгаймоқда. Мазкур ташкилотнинг юридик асосларини ишлаб чиқиш ва унинг амалий вазифаларини белгилашда Ўзбекистон фаол иштирок этди. 2004. июнда Тошкентда ушбу ташкилотнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди ва унда минтақавий аксилтеррористик марказнинг ижроий қўмитаси расман очилди.

2004 й. дан Ўзбекистон ва ХХРнинг СиньцзянУйғур мухтор рни телевидение компаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Тошкент телестудияси ХХР ҳақида, Урумчи телестудияси Ўзбекистон ҳақида кўрсатувлар олиб бормоқда. Спорт соҳасида ҳам икки давлат ўртасидаги алоқалар мавжуд. Икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишига 1998 й. 1 дек. да тузилган «Ўзбекистон — Хитой» дўстлик жамияти муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Абдулаҳад Хўжаев.

Loading...