ХЛОР

ХЛОР (юн. chloros — оч яшил, сарғишяшил, лот. Chlorum) , C1 — Менделеев даврий системасининг VII гуруҳига мансуб кимёвий элемент, галогенларга киради. Тартиб раками 17, ат. м. 35,453. Нормал шароитда 2 атомли газ (С12). Хлорни илк бор 1774 й. да швед кимёгари К. Шеели хлорид кислотани марганец (Р/) оксид таъсирида оксидлаб ҳосил қилган. Ж. ГейЛюссак, француз кимёгари Л. Тенар, инглиз кимёгари ва физиги Г. Дэви 1810 й. да Хлорнинг элемент эканлигини исбот қилишди.

X. Ер пўстининг масса жиҳатидан 1,710^2% ини ташкил этади, денгиз ва океан сувларида 2% гача X. мавжуд. Фаол элемент бўлгағги сабабли эркин ҳолда вулқон газларидагина учрайди. Асосий минераллари: га лит NaCl, сильвин КС1, сильвинит KClNaCl, бишофит MgCl26H2O ва б. Х.2та барқарор изотоплар 35С1(75,53%) ва 37С1(24,47%) аралашмасидан иборат. Сунъий радиоактив изатопларидан 34С1(Т|/2=32,4 мин), 36С1 (Т1/2=3,08105 й.), 38С1(Т|/2=37,29 мин) кимёвий ва биокимёвий жараёнларни ўрганишда фойдаланилади.

X. — ўткир ҳидли, сарғишяшил тусли газ. Ҳавога нисбатан 2,5 марта оғир. Суюкланиш траси — ЮГ, кайнаш траси 34,Г, зичлиги 3,214 кг/м3. Сувда яхши эрийди. Тра кўтарилиши билан Хлорнинг сувда эрувчанлиги пасаяди (100° ли сувда X. амалда эримайди). X. ўз бирикмаларида — 1, +1, +3, +4, +5 ва +7 валентли. У кимёвий жиҳатдан жуда фаол бўлгани учун кўпчилик элементлар билан бевосита бирикади, углеводлардаги водород ўрнига алмашинади. Туйинмаган бирикмалар СО, С2Н4 ва б. Х. ни бириктириб олиши мумкин. Кислород, азот, углерод ва инерт газлар X. билан бевосита реакцияга киришмайди. Намгарчилик булмаган муҳитларда X. темир билан бирикмаганлиги боис ун пўлат баллонларда ташиш мумкин. л. водород билан шиддатли реакцияга киришиб водород хлорид НС1 ҳосил қилади. Сувда гидролизланиши натижасида кучсиз гипохлорид кислота НС1О ва кучли хлорид кислота НО ҳосил бўлади. Хлорнинг С12О, С1О2, С12О6, С1207каби кислородли бирикмалари ва С12О8 таркибли пероксиди маълум. X. ишқорларнинг эритмалари билан реакцияга киришиб хона трасида гипохлоритлар, қиздирилганда эса хлоратлар ҳосил қилади. X. бошқа галогенлар билан реакцияга киришиб С1Ғ,С1Ғ3,ВгС1, IC1, 1С13 каби бирикмалар беради. Саноатда X. NaCl нинг сувдаги эритмасини пўлат катод ва диафрагмадан фойдаланиб (диафрагма усули), ион алмаштирувчи мембраналар ёки симоб катод қУллаб (симоб усули) электролизлаб олинади. X. дезинфекцияловчи восита сифатида, ичимлик сувини тозалаш ва зарарсизлантиришда қулланади.

Метил хлорид, хлороформ, тетрахлорметан, фреонлар ва таркибида X. тутган турли полимерлар олишда Хлордан кенг фойдаланилади.

X. заҳарли. X. ишлатиладиган корхоналарнинг ҳавосида унинг концентрацияси 1 мг/м3 дан ортиқ бўлмаслиги керак. X. ионлари баъзи ферментларнинг фаоллигини оширади. Натрий хлорид тирик организм ҳаёти учун ниҳоятда зарур модда. Одам организмининг қарийб 0,25% ини X. ташкил этади.

Ад.: Парп иев Н. А., Раҳимов X. Р., Муфтахов А. Г., Анорганик кимё, Т., 2003; Касымова С. С, Биогенные элементы, Т., 1990.

Рустам Маърупов.

Loading...