ХЛОРЕЛЛА

ХЛОРЕЛЛА (Chlorella) — бир ҳужайрали хлорококк сувўтлар уруғи. Ҳужайраси шарсимон, 15 мкм, қобиғи силлиқ, 4—8 (баъзан 16) тагача автоспоралар ҳосил килиш орқали жинссиз кўпаяди. 20 га яқин тури, жумладан, Ўзбекистонда бир неча тури таркалган. Чучук ва денгиз сувларида, нам тупрокда учрайди; лишайниклар ва сувда яшовчи организмлар танасида симбиоз яшайди. Оқар сувларни биологик тозалашда, ёпиқ экосистемалар (мас, космик кемалар, сув ости кемалари)да ҳавони қайта тозалашда ва фотосинтез жараёнларини ўрганишда кенг миқёсда фойдаланилади.

Loading...