ХЛОРИД

ХЛОРИД КИСЛОТА, НС1 бир асос ли кучли кислота; водород хлориднинг сувдаги эритмаси. Рангсиз тиниқ суюклик, водород хлорид ҳиди келади; Х. к. нинг максимал концентрацияси 36% дан ошмайди; бундай концентрациядаги эритманинг зичлиги 1180 кг/м3, у ҳавода тутайди.

16-а. нинг охирида Хлорид ош тузини темир купороси билан қиздириб олинган. 17-а. ўрталарида немис кимёгари И. Глаубер NaCl га H2SO4 таъсир эттириб Хлорид олган.

Саноатда Хлорид С12 ва Н2 ни бириктириш йўли билан олинади. Органик бирикмаларни хлорлашда ёнаки маҳсулот сифатида кўп микдорда НС1 ҳосил бўлади. 24% ва ундан ортиқ НС1 бўлса, «концентрланган» кислота дейилади.

Хлорид кучли кислота; у сувдаги эритмасида Н+ ва С1~ ионларга тўла диссоциланади. X. к. турли металл хлоридлари ва хлорли органик маҳсулотлар олишда, металлар сиртига ишлов беришда, турли хил идишларни, бурғилаш трубаларини карбонатлар, оксидлар ва б. дан тозалашда, металлургияда» рудаларга ишлов беришда, кўнчилик саноатида терини ошлашда, лаб. да ишлатилади. Хлорид шиша баллонларда ёки ичига резина қопланган металл идишларда сакланади ва ташилади.

Газсимон НС1 — заҳарли, ўткир хидли рангсиз газ; ҳавода тутайди. Кайнаш траси — 84,8°, зичлиги 1640 кг/м3. Сувда жуда яхши эрийди. Хлорид ва органик бирикмаларнинг хлорли ҳосилаларини и. ч. да қўлланади. У кишига узок, вақт таъсир этганда нафас йўлларининг яллиғланишига, тишнинг ва меъдаичак фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. Концентрланган НС1 билан ишлаганда противогаз, резина қўлқоп, пойабзал ва фартук кийиш, кўзойнак тақиш керак. Меъда ширасида 0,3% гача Хлорид бўлади, у овқат ҳазм бўлишига ва касал қўзғатувчи бактерияларни ўлдиришга ёрдам беради. Тиббиётда меъда ширасида кислота етишмаганда буюрилади.

Prev Article

ХЛОРАТЛАР

Next Article

ХЛОРИТЛАР