Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ХЛОРЛИ ОҲАК

ХЛОРЛИ ОҲАК, оқарткич оҳак — қўшалоқ тузлар (СаОС1)2, СаС12, (СаОН)2 билан кристаллизация сувидан иборат мураккаб комплекс; хлор ҳиди келадиган қуруқ оқ гигроскопик кукун. Товар Х. о. таркиби 1,5 (СаСЮ)2 1,5 СаС12 (ЗСаОН)2пН2О га яқин. Унда 28% дан 38% гача фаол хлор ва 10% гача сув бўлади. Кучли оксидловчи. Хлор билан сўнгдирилган оҳак (СаОН)2 ни бирбирига таъсир эттириб олинади. Хлорли оҳак сақланганда астасеқин парчаланади. Тиббиётда антисептик восита сифатида эритмаси бинолар, идишлар ва сувни хлорлашда, ташландикларни зарарсизлантиришда ва б. да ишлатилади.