ХЛОРОФИЛЛ

ХЛОРОФИЛЛ (юн. chloros — яшил ва phyllon — барг) — ўсимликларнинг яшил пигменти, юксак ўсимликларнинг хлоропластларппя, тубан ўсимликлар (сувўтлар)нинг хроматофораларида жойлашади. Кимёвий таркиби — гемоглобинга якин туради. Хлорофиллнинг биологик хусусияти ёруғлик энергиясини ўзлаштириш ва уни органик моддаларнинг кимёвий энергиясига айлантиришдан иборат. Хлорофиллни биринчи марта француз олимлари П. Пельте ва Ж. Каванту яшил ранг сифатида ўсимлик баргидан ажратишган (1818). Рус олими М. С. Цвет бир-бирига ўхшаш иккита яшил пигмент X. «о» ва X. «в»ни кашф этган (1910). Хлорофиллни 1960 й. америкалик кимёгар Р. Б. Вудворд ходимлари билан тўла синтез қилиб олди. Хлорофиллнинг миқцори ўсимликлар турига, баргнинг жойлашишига ва б. шароитларга боғлиқ. X. етишмаса ўсимликлар ўсиши сусайиб, барглари сарғаяди. Бу эса ўсимликларда хлороз касаллигини қўзғатади.