ХЛОРОПЛАСТЛАР

ХЛОРОПЛАСТЛАР (юн. chloros — яшил ва plastos — ясалган) — ўсимликларнинг фотосинтез қиладиган ички органоидлари (пластидалари). Хлоропластлар ўсимликларнинг ер устки қисмида жойлашган ҳужайралари, айниқса, барглар ва яшил мевалар ҳужайралари цитоплазмасида куп учрайди. Яшил сувўтлар ҳужайраси Хлоропластлари хроматофоралар дейилади. Хроматофоралар, одатда, битта, баъзан бир нечта бўлади. Хлоропластларда фотосинтез билан бир вақтда аминокислоталар ва ёғ кислоталари ҳам синтезланади; крахмалнинг вақтинчалик захиралари сакланади. X. уз. 5—10 мкм, эни 2—4 мкм га яқин, шакли юмалоқлинзасимон ёки эллипссимон. X. цитоплазмадан икки қават мембрана билан ажралган, ички бўшлиғи строма дейилади. X. стромасида жойлашган тузилма бирлик — тилакоидлар ясси халтачаларга ўхшайди. Бир гуруҳ дисксимон тилакоидлар устмауст жойлашиб, гранлар (қирралар) ҳосил қилади. Гранлардаги тилакоидлар бўшлиғи ўзаро туташган бўлади. Хлоропластларда гранлар сони 40—60, баъзан 150 тага етади. Тилакоидлар мембраналарида асосий пигмент — хлорофиллар ва қўшимча пигментларкаротиноидлар жойлашган. Электрон микроскопда тилакоидлар устмауст қўйилган тангачаларга ўхшайди. X. стромасида рибосомалар, ДНК ҳамда фотосинтез ва АТФ синтезида қатнашувчи ферментлар жойлашган; стромада липидлар, крахмал ва оқсил ҳам учрайди. Хлоропластларда рибосомалар, фотосинтезнинг ёруғлик фазаси реакцияларини катализловчи ферментлар ва тилакоид мембраналари таркибига кирувчи оқсиллар ҳам синтезланади. X. ўз генетик аппарате ва махсус оқсил синтезловчи системага эга бўлгани учун ҳужайранинг автоном органоидлари қаторига киритилади. Хлоропластлар даги оқсилларнинг 25—30% га якини уларнинт ўзида, қолган қисми ядро генлари назоратида синтезланади. X. тузилишига биноан айрим бактерияларга ўхшайди. Худди бактериялардаги сингари X. стромасида бир ёки бир нечта ДНК молекулалари мавжуд, лекин гистонли оқсиллар бўлмайди. X. ҳам бактериялар каби бўлиниш нули билан кўпаяди ва ҳужайрадаги сони ортади. X. пропластидларнинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлади. Барглар ва поялар қариганида ёки мевалар пишганида хлорофилл пигментлари парчаланиши туфайли ўсимлик яшил рангини йўқотади; барглар сарғайиб, мевалар ўзига хос рангта киради. Бу ўзгаришлар туфайли X. ўзгариб хромопластларга айланади. X. цианобактерияларнинг қадимги ядроли гетеротроф сувўтлар билан симбиогенези натижасида келиб чиққан деб тахмин қилинади.

Кураш Нишонбоев.

Loading...