ХЛОРОЗЛАР

ХЛОРОЗЛАР (юн. chloros — оч яшил, яшилсарғиш) , ўсимлик баргларининг рангеизланиши — баргларнинг кисман ёки бутунлай сарғайиши билан кечадиган касаллик. Х. да баргда хлорофилл ҳосил бўлиши бузилади ва фотосинтез жараёни сусаяди (баргларнинг майдалашуви, уларнинг барвақт тўкилиши, поя учларининг қуриши, илдиз тукларининг нобуд бўлиши ва б. кузатилади). Патоген микроорганизмлар, тупрокда темир ва б. микроэлементларнинг етишмаслиги ҳамда юқори намлик сабаб бўлади. Кўпроқ мевали ва манзарали ўсимликлар зарарланади. Инфекцион (юқумли) Хлорозларга вирус лар, замбуруғлар ва б. микроорганизмлар, шунингдек, вирусли Хлорозларни тарқатувчи зараркунандалар (трипе, ширалар ва б.) сабаб бўлади. Ирсий X. (ола чипорлар) манзарали ўсимликларнинг маълум шакли ва навлари учун нормал ҳолат. Ноинфекцион ёки функционал X. ноқулай тупроқиқлим шароити ҳамда экинларни ўстириш технологияси бузилганда келиб чикиб, табиатда кўпроқ учрайди. Ноинфекцион X. минерал озиқ моддалар — темир, рух, магний ва б. етишмаслиги ёки улар фаоллигининг бузилиши натижасида юз бериши мумкин. Хлорозлар қ. х. га катта зарар келтиради. Карбонат ангидрид газининг ўзлаштирилиши ва органик моддалар ҳосил бўлишининг кескин сусайиши туфайли касалланган ўсимлик ўсиш ҳамда ривожланишдан орқада қолади, ҳосил камаяди ва сифати ёмонлашади. Суғориб етиштириладиган экинларда Хлорозлар карбонат тузларига бой тупрокли жойларда кўп кузатилади, чунки карбонатлар темир тузларини сувда эримайдиган бирикмаларга айлантириб юборади, темир етишмаслиги сабабли барглар рангсизланади. Шунингдек, экинларда X. сув кучли минераллашганда, яъни тупрокда ҳар хил минерал тузлар кўп бўлганда ҳам юз бериши мумкин.

Кураш чоралари: ерга темир тузлари, минерал ва микроўғитлар солиш, дренажлар қуриш, сўрувчи ҳашаротлар ва бегона ўтларга қарши кураш, алмашлаб экиш, кузги шудгорлаш.

Loading...