ХОБАРТ

ХОБАРТ — Австралиядаги шаҳар, Тасмания о. да, Деруэнт дарёси бўйида жойлашган. Тасмания штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 194,2 минг киши (1999). Сторм қўлтиғи соҳилидаги порт. Транспорт йўллари чорраҳаси. Рангли металлургия, автомобилсозлик ва кемасозлик, цемент, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ботаника боғи, картиналар галереяси, университет бор. Шаҳарга 1804 й. да асос солинган.