ХОФСТЕДТЕР

ХОФСТЕДТЕР (Hofstadter) Роберт (1915.5.2, НьюЙорк — 1990) — америкалик физик. Принстон университетини тугатган (1938). Принстон университетида (1946 й. дан), Станфорд университетида (1950 й. дан, 1954 й. дан проф.) ишлаган. Гаммаквантлар, нейтронлар ва рентген нурланишларини қайд қилиш учун мўлжаллаган ҳисоблагичларни яратган. Космик нурларни ва релятивистик электронлар вужудга келтирган каскаджалаларни ўрганган. Электронларнинг нуклонларда тарқалишига дойр фундаментал ишларни амалга оширган, натижада нуклонларнинг структурасини билишга имкон туғилган. Нобель мукофоти лауреати (1961).

Loading...