ХЎЖА АМИН МАҚБАРАСИ

ХЎЖА АМИН МАҚБАРАСИ, Хўжамнинг қабри — Намангандаги меъморий ёдгорлик (18-а.). Шайх Хованди Тоҳур авлодларидан бўлган, Тошкентдан Наманганга келиб ўрнашиб қолган Иминхўжа Эшон қайнотаси Иброхимхўжа қабрининг одд тарафига, пишиқ ғиштдан қабрдан жан. роқда мақбара қурдирган. Мақбара 11—12-а. лар меъморлиги анъаналари асосида қурилган бўлиб, ғиштлар ораси ганч қоришмаси билан тўлдириб текисланган. Қабр устига тўғри тўртбурчакли сағана қўйилган. Мақбара (9×12 м) пештоқгумбазли; пештоқ ва унинг икки ёнидаги гулдасталари ўзаро мутаносиб ҳамда ўйма гириҳ нақшлар билан нафис безатилган; ғиштга хомлигида ўйма нақшлар ишланиб, сўнг хумдонда қиздирилган. Пештоғининг равоғи ўйма безакли устунлар — гулдасталарга таянган. Хонанинг ички гумбази нақшинкор қовурғалар билан бўлиниб, ҳар бир бўлагига турунжлар, гумбаз ости бағалларига муқарнасли равоклар ишланган; хона деворининг юқори қисми ёзув қатори билан гир айлантириб ҳошияланган. Бинонинг ташқи безагида қора ва қизил сир, равоқларида қизил ва яшил сирланган ғишт, гумбазида қизил ва қора сиркори парчинлардан жозибадор нақшлар ҳосил қилинган.

Loading...