ХЎЖА РЎШНОИ МАҚБАРАСИ

ХЎЖА РЎШНОИ МАҚБАРАСИ — Термиздаги меъморий ёдгорлик (11а.). Мақбара пештоқгумбазли, бир хонали (тарҳи 6×6 м), хом ғишт (26х26×5 см)дан қурилган; безаксиз, Бош тарзи шарққа қараган; чуқур равокли пештоқ оркали гўрхонага кирилади. Хонанинг ички қисми яхши сақданган, бағаллари муқарнасли, ёруғлик дарчалар орқали тушади. Гумбази пишиқ ғиштдан қайта тикланган.

Loading...