ХОЖА САЪДУДДИН

ХОЖА САЪДУДДИН, Хожа Саъд Хожа Калон Хожа (1531—Бухоро — 1589.23.10. ) — Жўйбор хожаларидан, Бухоро шайх улисломи. Хожа Муҳаммад Исломнинт ўғли. Отаси вафоти (1563) дан сўнг унинг ўрнига Абдуллахон II томонидан Бухоро шайх улисломи қилиб тайинланган. Абдуллахон II Х. С. фатвосисиз бирорта жиддий ишга қўл урмаган. Хожа Саъдуддинга «Қутблар қутби» ва «Саййидлар паноҳи» унвонлари берилган.

Хожа Саъдуддин отаси каби катта ерсув ва кўчмас мулк эгаси бўлган. Абдуллахон II унга Бадахшондаги Арханг вилояти ва Кўлобдаги Вахшни ҳадя этган.

Ад.: Аҳмедов Б., Тариҳдан сабоқлар, Т., 1994; Ҳусенов С, Ражабова И., Чор Бакр, Т., 2001.

Loading...