ХЎЖА СИНОН

ХЎЖА СИНОН (1489/1490, Кайсари — 1588, Истанбул) — турк меъмори ва муҳандиси, 1538 й. дан Султон Сулаймон I ҳузурида бош меъмор. X. С. Византия меъморлигини ижодий ўрганган. Унинг бевосита раҳбарлигида жуда кўп сарой, масжид, мақбара, истеҳком, кўприклар ва б. иншоотлар бунёд этилган. X. С. яратган бинолар, асосан, марказий гумбазли бўлиб, улуғворлиги, интерьерларининг кенглиги ва ҳашаматлилиги, яхлит мужассамоти билан диққатга сазовор: Истанбулдаги Шаҳзода (1548), Сулаймония (1550—57), Эдирнедаги Салимия (1569—75), Евпатория (Украина)даги Жоме (1552) масжидлари ва б.

Loading...