ХОЖА

ХОЖА (форс. — хўжа, хўжайин) — тасаввуфда тариқат машойихларига бериладиган унвон. Бу унвон, асосан, Юсуф Ҳамадонийдан бошлаб ишлатила бошланган. Мас, Хожа Юсуф Ҳамадоний, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Ахмад Яссавий, Хожа Мухаммад Самосий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий ва ҳ. к. Ундан олдинги улуғ пирларга «шайх» унвони берилар эди.

Loading...