ХЎЖАЕВ

ХЎЖАЕВ Файзулла (1896.1.7, Бухоро — 1938.15.3, Москва) — давлат ва сиёсат арбоби. Савдогар оиласида туғилган. Бухоро мадрасасида 2 й. таҳсил олгач, 1907—12 й. ларда Москвада хусусий мактабда ўқиган. Бухорога кайтгач, 1912 й. дан ёш бухороликлар партиясининг, 1913 й. дан партия МКнинг аъзоси бўлди. Отасидан мерос қолган катта бойликни янги усул мактаблари очишга, ёш бухороликлар сиёсий фаолиятини моддий қўллабқувватлашга сарфлади. 1917 й. дан бошлаб X. ва Фигпрат партиянинг сўл қанотига бошчилик қилиб, Бухорода аввал конституцион монархия, сўнгра демократик республика тузиш учун куращдилар. Ёш бухороликлар амир томонидан таъқиб килингач, X. ва унинг сафдошлари Бухорони тарк этишга мажбур бўлишди. X. 1920 й. янв. да Тошкентда тузилган инкилобчи ёш бухороликлар партияси Туркистон Марказий бюроси раиси, «Учқун» газ. муҳаррири (1920 й. апр. — сент.). 1920 й. 14 сент. да БХСР ҳукумати — Халқ Нозирлар Шўроси тузилиб, X. ҳукумат бошлиғи қилиб сайланди. БХСР ташки ишлар нозири (1920—22), ҳарбий ишлар нозири (1921—24), ички ишлар нозири (1922), БХСР Мехнат ва мудофаа кенгаши раиси (1922—24). Шунингдек, Шаркий Бухоро Инқилобий ҳарбий кенгаши раиси (1923 — 24), СССР ҲарбийДенгиз ишлари халк, комиссарлигининг Ўзбекистон ССР бўйича расмий вакили (1925 й. дан).

X. БХСРнинг мустақил ички ва ташки сиёсат юритишига, иктисодий ислоҳотлар ўтказиш ва демократик эркинликларни жорий килишга алохида эътибор қаратиб, Совет Россиясидан ташқари Эрон, Туркия, Афғонистон, Хитой, Озарбайжон, ХХСР, шунингдек, Германия ва Япония билан дипломатик алоқалар Урнатган. У талабаларни хорижга жунатиб ўқитишнинг ташаббускорларидан бири бўлган. Ўзбекистон ССР Инқилобий қўмитаси (Ревком) — Мувақкат ишчидеҳқон ҳукумата раиси (1924 й. нояб. — 1925 й. фев.), ЎзССР X. ўз фаолияти давомида ўзбек халқининг иқтисодий ва маданий равнақига хизмат қилувчи тадбирларни амалга оширишга интилди. У (ВКПб) МК Ўрта Осиё бюроси ва Ўзбекистон КП МКга нисбатан мухолифат мавқеида турган «ўн саккизлар гуруҳи» (1925 й. нояб.) га хайрихоҳ бўлган.. «Қулоқ»ларни синф сифатида тугатиш сиёсатини ёқламаган. Ўзбекистонда ёппасига чигит экилиши пахта яккаҳокимлигига олиб келади, деб ҳисоблаган. Ўзбекистонда замонавий саноат иншоотлари қурилишида ташаббускор бўлган.

X. давлат арбоби, тарихчи ва иқтисодчи олим, публицистжурналист сифатида бой илмий мерос қолдирган. Унинг «Бухоро инқилобининг тарихига материаллар» (1926), «Бухородаги революция ва Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши тарихига доир» (1932) китоблари, «БХСРдаги иқтисодий аҳвол» (1924), «Ёш бухороликлар тўғрисида» (1926), «Жадидлар» (1926), «Босмачилик» (1930) мақолаларида Ўзбекистон тарихининг 20-а. 1 чорагидаги жиддий муаммолар кўрсатилган. X. 1937 й. 9 июлда Москвада қамоққа олинди. Унта Советларга қарши «Ўнг троцкийчи блок» фаолиятига қўшилганлиги ҳамда «Миллий иттиҳод» ташкилоти фаолиятига раҳбарлик қилганлик, «босмачилик» ҳаракати ва қўрбошиларни қўллабқувватлаганлик, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий ва б. ўзбек зиёлиларига ғамхўрлик кўрсатганлик каби айблар қўйидци ва отишга ҳукм қилинди. Ҳукм Москва атрофидаги Бутово катлгоҳида ижро этилган.

1965 й. 6 мартда СССР Олий суди ҳарбий коллегияси Хўжаевни айбсиз деб топди ва окдади. Ўзбекистонда Хўжаевнинг 100 йилликюбилейи нишонланди (1996). X. асарлари ва у ҳақидаги тадкиқотлар нашр этидди. «Бухоронинг жин кўчалари» (А. Мухтор) қиссаси, «Инкилоб тонги» (К. Яшин) драмаси, «Мен яшашни истайман» (Н. Наймов) романхроникаси ва б. асарлар X. фаолиятига бағишланган. Бухоро университети, Бухоро ш. даги пед. коллежи, Бухоро ш. даги кўча, Тошкентдаги метро бекати, кўча, кўплаб ширкат хўжаликлари, мактаб ва маҳаллалар X. номи билан аталади. Бухорода ҳайкали бор. БХСРнинг Қизил юлдуз (I даражали) ордени билан мукофотланган (1922).

Ас: Избранные труды, т. 1—3, Т., 1970 — 73; Танланган асарлар, 1—3ж. лар, Т., 1976 — 80; Ад.: Политическая жизнь русских мусульман до февральской революции, Оксфорд, 1987; Файзулла Хўжаев қаёти ва фаолияти ҳақида янги мулоҳазалар, Т., 1997; Файзулла Ходжаев. 100 лет, Навои, 1996; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Эшонов О. Э., Файзулла Хўжаев, Т., 1973; Ҳасанов М., Файзулла Хўжаев, Т., 1990; Бақоев М., Файзулла Хўжаевжурналист ва публицист, Т., 1992; Ражабов К,., Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002.

Қаҳрамон Ражабов.

Loading...