ХЎЖАЕВ

ХЎЖАЕВ Азиммурод (1909 — Самарқанд — 1968) — кошинкор, кулол. Ҳунарни уста Ғуломдан ўрганган. Хўжаев бошчилик килган устахона режали равишда қоплама сопол парчаларини тайёрлаган. Тиллакори мадрасанинг бурчак минорасига шарафалар ишлаган; Амир Темур мақбараси гумбазининг аслини тиклаб, кошинлар билан безаган (ҳамкорликда); Бухородаги Кўкалдош мадрасаси, Мир Араб мадрасаси, Туркистон (Қозоғистон) даги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ва б. обидаларни таъмирлашда иштирок этиб, улар учун кошинлар тайёрлаган.

Loading...