ХЎЖАИПОК

ХЎЖАИПОКСурхондарё вилояти Бойсун туманидаги дарё, Сурхондарёнинг ўнг ирмоғи. Бойсунтоғнинг шарқидаги Хўжабузборактоғдан 3360 м баландликдан бошланади. Уз. 91 км, ҳавзасининг майд. 765 км2, ўртача бал. 695 м. Йиллик ўртача сув сарфи 16,8 м3/ сек. дан (кўп сувли 1969 й. да) 2,49 м3/сек. гача (кам сувли 2001 й. да) ўзгаради. Қор ва ёмғирдан тўйинади. Дарёнинг гидроэнергия захираси 1 млрд. кВт/соат. Хўжаипокдан экинзорларни суғоришда фойдаланилади. Қайроқ, Дуоба, Дийбола, Қўрғонча, Оқсув, Фангарт қишлоқларидан оқиб ўтади. Хўжаипокнинг турли қисмлари қайси қишлоқ ёнидан ўтишига қараб Халқажар, Қизилсув, Хўжабузборак, Қўрғончасой, Тентаксой деб юритилади.

Loading...