ХЎЖАОБОД ТУМАНИ

ХЎЖАОБОД ТУМАНИАндижон вилоятидати туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1973 й. да туман таркибидан Жалолқудуқ тумани, 1992 й. да Булоқбоши тумани ажралиб чиққан. Хўжаобод тумани шим. шарқдан Жалолқудуқ, шим. ғарбдан Андижон, ғарбдан Булоқбоши туманлари, шарқ, жан., ва жан. ғарбдан Қирғизистон билан чегарадош. Майд. 0,23 минг км2. Аҳолиси 82,1 минг кишидан зиёд (2004). Туманда 4 кишлоқ фуқаролари йиғини (Бирлашган, Манак, Олтин Водий, Хўжаобод), 1 шаҳар (Хўжаобод) бор. Маркази — Хўжаобод ш.

Табиати. Туман ҳудуди Фарғона водийсининг жан. шарқий қисмида жойлашган. Жан. да ПомирОлай тизмаларининг Чилустун ва Қиртоштоғ тоғлари бор (энг баланд жойи 1457 м). Шим. ғарбий кисми адирлардан иборат. Қолган кисми пасттекислик. Фойдали қазилмалардан нефть ва газ, оҳактош, шағал, харсангтошлар бор. Иклими кескин континентал. Йиллик ўртача тра 13,Г. Июлнинг ўртача траси 26,7°, энг юқори тра 45°. Янв. нинг ўртача траси —3,5°, энг паст тра — 26°. Йилига 300—330 мм ёғин тушади. Экинзорлар Шаҳрихонсой, Оқбурасой, Аравонсой, Савой ва Жан. Фарғона каналларидан суғорилади. 5 сув чиқариш иншооти бор. Тупроқлари, асосан, маданий воҳа тупроғи бўлиб, қадимдан деҳқончилик билан шуғулланилади. Адир этакларида оч ёки типик бўз тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан ранг, қўнғирбош, шайтонкавуш, оққурай, оқшувоқ, мингбош, қизил биюрғун, қамиш ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қуён, тулки, ёввойи мушук, бўрсиқ, бўри, жайра, қўшоёқ, кўрсичқон, каламуш; қушлардан каклик, бедана, какку, чуғурчиқ, зағизғон, майна, зарғалдоқ, сўфитўрғай, жиблажибон, каптар, читтак, ўрдак, зоғча, кўкқарға, сассиқпопишак, қизилиштон, қарқуноқ, бургут, итолғи, бўктарги ва б. ; судралувчилардан калтакесак, илон кўп. Сув ҳавзаиарида ҳар хил балиқлар (лақда, дўнгпешона, карп, қора балиқ, сазан ва б.) бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар, қирғиз, уйғур, турк, озарбайжон, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 357 киши. Шаҳар аҳолиси 17 минг киши, қишлоқ аҳолиси 65,1 минг киши (2004).

Хўжалиги. Туманда Хўжаоб«одконсерва», «Хўжаободмевақуритиш», «Хўжаободдон», «Хўжаободпахтатозалаш», «Хўжаобод тикувтрикотаж», «Хўжаободполимеридиш» акциядорлик жамиятлари; ЎзбекистонБолгария «Навигул», Ўзбекистон — Хитой «Хўжаобод ДизинДу» қўшма корхоналари фаолият кўрсатади. МТП, қурилиш ташкилотлари мавжуд. Туман худудида нефть ва газ олинади. Заврак ГЭС бор. Тошкент — Ўш автомобиль йўлининг 36 км туман ҳудудидан ўтган.

Туман қ. х., асосан, пахтачиликка ихтисослашган, чорвачилик ҳам ривожланган. Туманда 8 пахтачилик ва дончилик, 2 боғдорчилик хўжалиги, бўрдоқичилик фермаси, кўчат етказишга ихтисослашган «Ипакчилик» ширкат хўжалиги, асаларичилик хўжалиги ва паррандачилик фкаси бор. 192 фермер хўжалиги (шу жумладан, ўрмончилик, балиқчилик фермер хўжаликлари) фаолият кўрсатади. 3,1 минг га ерга пахта, 2,6 минг га ерга бугдой, 115 га ерга картошка, 395 га ерга емхашак, 73 га ерга дон учун маккажўхори, 149 га ерга сабзавот, 3 га ерга полиз экинлари ва б. экилади (2004). Сой, канал ва ариклардан ташкари туманнинг 840 га ер майдони булок, сувлари орқали таъминланади. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 1,2 минг қорамол, 1,8 минг қўй, 16,9 мингдан зиёд парранда, 66 йилқи боқилади.

Хўжаобод туманида 32 умумий таълим мактаби (22 минг ўқувчи), лицей, гимназия, 4 касб-ҳунар коллежи, меҳрибонлик уйи, 2 махсус интернат мавжуд (2004). Марказий кутубхона ва унинг 20 тармоғи (259 мингдан зиёд китоб), марказий болалар кутубхонаси, марказий ва 7 қишлоқ маданият уйлари, «Армуғон» ашула ва рақс дастаси фаолият кўрсатади. 5 касалхона (550 ўрин), қишлоқ врачлик амбулаторияси, 15 қишлоқ врачлик пункта, 11 фелвдшеракушерлик пункти, тез тиббий ёрдам маркази ва б. тиббий муассасаларда 165 врач (ҳар 10 минг аҳолига 19,7 киши), 680 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. 1998 й. дан «Хўжаобод» (аввалги номи «Шонли меҳнат») туман газ. нашр қилинади (адади 3600 нусха).

Loading...