ХЎЖАПИРЁХ ТОҒИ

ХЎЖАПИРЁХ ТОҒИБойсун тиз масининг шарқий тармоқларидан бири. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари чегарасида, Тўполондарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Деярли кенглик бўйлаб 30 км га чўзилган. Бал. 3500 — 4000 м, энг баланд жойи 4425 м (Хўжапирёх чўқкиси). Сувайирғич қисмининг баъзи жойлари текис, кўп қисми қоялардан иборат. Шим., шарқий ва жан. ён бағирлари Тўполондарё ва унинг ирмоқлари билан зич ва чуқур кесилган (уларнинг кўпчилиги дара шаклига эга). Қад. музлик рельеф шакллари (троглар, морена уюмлари) ҳамда кичик ҳоз. замон музликлари ва доимий қор қопламлари учрайди. Йилига 700—800 мм ёғин тушади. Типик қўнғир, оч қўнғир ўтлоқ дашт баланд тоғ тупроқлари тарқалган. Ўт ўсимликлар ўсади, арчазорлар бор. Х. т. яйлов сифатида фойдаланилади.

Loading...