ХОК ХАЗИНАСИ

ХОК ХАЗИНАСИ — ҳоз. Наманган вилояти Хок қишлоғидан 1894 й. да топилган металл буюмлар (мил. ав. 2минг йилликнинг 1-ярми). Жами 6 та буюмдан иборат бўлиб, 5 таси жездан ва биттаси кумушдан тайёрланган. Булар: кўза, пичоқ бўлаги, 3 та тўғноғич (биттаси кумушдан ясалган), искана бўлаги. Тўғноғичлар жуда майда ишланган бўлиб, унинг бир томонига бузоқча ҳамда сигир соғаётган аёл жуда усталик билан тасвирланган. Хок хазинаси Фарғона водийси археологиясида ноёб ҳисобланади. Хок хазинаси СанктПетербургдаги Давлат эрмитажининг Шарқ бўлимида сақланади.

Loading...