ХОЛ

ХОЛ — терининг туғма нуқсони, айрим ҳужайраларнинг зўр бериб ўсиши. Томирли, пигментли, сўгалли ва бошқа Хол

лар бўлади. Томирли X. тери томирларининг кенгайишидан вужудга келади. У каттакичик, четлари нотекис, қизғиш ёки кўкимтирқизғиш тусда, усти ғадирбудур, серғовак, шакли ясси, япалоқ ёки тугунчали бўлади. Пигментли X. меланин пигменти бор ҳужайралардан, тери нервлари қобиғининг ҳужайраларидан вужудга келади. Холнинг сони ва катталиги турлича: жигарранг юзаси силлиқ ёки сўгалсимон. Пигментли X. юзасида кўпинча туклар бўлади. Сўгалли X. қўнғир тусли сўгаллар кўринишида кўзга ташланади.

Холни турли шикастланишлардан ва қуёш нуридан сақлаш керак. Пигментация кучайганда ёки камайганда, шунингдек, X. катталашганда тезда врачга мурожаат килиш керак.

Loading...