ХОЛ

ХОЛзаргарлик буюми; аёллар юзи (пешона ва чаккаси)га тақадиган безак, тақинчоқ. Мастика (юмшоқ мум) дан кичкина ҳажмда дойра шаклида ясалиб, ҳалланган. X. юзга қиём ёки асал билан 1 донадан ёпиштирилади; худди шундай шаклдаги булоқи ҳам X. (холбини) деб аталган. X. ўтмишда ёмонликдан сақловчи, асрагувчи маъносига эга бўлган; шунинг учун X. аввал ҳимояловчи, сўнг безак вазифасини бажарган. Бақтрия (2-а.), Далварзинтепа (3а.) ва б. дан топилган пешонасида ясама X. бўлган ҳайкаллар Холнинг қад. лигидан дарак беради.

Loading...