ХОЛДОРОВ

ХОЛДОРОВ Олимжон (тахаллуси Олимжон Ходдор; 1932.18.9, Андижон вилояти Булоқбоши тумани Кулла қишлоғи) — шоир ва ёзувчи, драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1992), проф. (2002). Фарғона пед. интини тугатган (1952). Андижон радиосида муҳаррир (I960), «Коммунист» (1965) ва «Ёш ленинчи» (1966 — 68) газ. ларида мухбир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Андижон бўлими бошлиғи (1968—83). Дастлабки шеърлар тўплами — «Арғувон тагида» (1965). X. «Андижон сулувлари» (1968), «Кафтимдаги тупроқ» (1970), «Ошиқона» (1972), «Андижон баҳори» (1976), «Субҳидам қўшиқлари» (1977), «Кумуш коса» (1979), «Тўёнатўёна» (1982), «Ер фарзанди» (1986), «Сенга интиламан» (1986), «Даврани кенг олинг» (1990), «Кўз тегмасин» (1992) каби тўпламлар муаллифи. Шунингдек, у «Мен — Андижонман», «Андижон самоси», «Келажакдан бир садо», «Роз», «Карвон қўнғироғи» каби лироэпик асарлар ҳам ёзган. 100 дан ортиқ ғазалларига куйлар басталанган.

X. драматургия соҳасида хам бир қанча асарлар ёзган («Қотил ким», 1992; «Севги афсонаси», 1992; «Анда жон қолди», 1999). Асарларида инсон гўзаллиги, маънавий олами, меҳрмуҳаббат ва садоқат ҳақида баҳс юритилади. Холдоровнинг сўнгги йилларда йирик эпик жанрларга мансуб «Кўнгил» (1992) қиссаси, «Аросат» (1993), «Миркомилбой» (1998) романлари ва б. асарлари эълон килинди. Болаларга бағишланган «Боборуҳ» (2000) пьесаси ҳам бор.

Ас: Сайланма, 3 ж. ли, Т., 2001; Пьесалар, Т., 2002.

Ад.: Водий куйчиси, Т., 1992; Олимжон Холдор, Т., 2002.

Loading...